Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Футбол юлдузларининг севимли фильмларини биласизми?

Баҳо:
+ | -

 Ҳар бир инсоннинг севимли фильми ёки мултфильми бор. Жумладан футбол юлдузларининг ҳам. Улар ҳам бўш вақтларида кино томоша қилади ва улар орасида доимий кўриб турадиган кинолари ҳам бор. Лео Месси ёки Криштиану Роналду қайси қайси кинони ёқтириб томоша қилишига қизиқиб кўрганмисиз? Унда ушбу блог сизга манзур келади. Қуйида биз ёқтирган футбол юлдузларининг яхши кўрган фильмлари ҳақида сўз юритамиз. 

 Леонель Месси 

Мессининг ўйин услуби ҳаммага маълум. Паст бўйли футболчи ўзидан анча катта ҳамкасбларини алдаб ўтиб, улардан қочиб рақибларини доғда қолдиришни ҳуш кўради. Буни қарангки, Лео Мессининг ёшликдан севиб томоша қиладиган киноси ҳам ўйин услубига ўхшаш. Ёш бола ўзидан анча катта бўлган 3 инсонни ҳар кўйга солади ва бу ишни ўзи билмаган ҳолда жуда осон қилади. Уни қувган учовлон эса ҳечда мақсадига ета олмайди. Кино охирида эса "кичкинтой" уларни батамом адо қилади. Сиз ҳам ушбу кинони албатта кўрган бўлишингиз керак. Кино номи: Сайрга чиққан гўдак. Шунингдек, Лео Тахтлар ўйини сериалини ҳам севиб томоша қилгани ҳақида интервьюларида айтиб ўтган. 

Криштиану Роналду 

Роналду интервьюларида, ёки ижтимоий тармоқларда ўзининг севимли фильми ҳақида деярли гапирмаган. Кўпчилик унинг жисмоний қобилиятини ва доим меҳнаткашлиги билан ажралиб туриши сабаб, жангари фильмларни ёқтиради деб ўйласа керак. Лекин форвард 2019 йилда soccer нашрига берган интерьвюсида бунга аниқлик киритиб кетган. Роналду аввалига кўпроқ ҳужжатли фильмларни ёқтириши ҳақида айтган. Аммо ундан аниқ кинонинг номи талаб қилинганда у бироз ўйланиб кўплаб йўналишларда "Oskar" соҳиби бўлган "асабий таранглик" номидаги триллер жанрида Жонатан Демме томонидан ишланган фильмни айтган. Шунингдек, Роналду Николас Кейдж бош ролда ўйнаган "Қоя" фильмини ҳам ёқтиришини айтиб ўтган.

 

Карим Бензема 

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема қолган ҳамкасбларига қараганда кўпроқ кино кўриши ва ёқтирган фильмлари кўплиги ҳақида кўпчилик билса керак. Карим Бензема интервьюларидан бирида айнан кинолар ҳақида гапирган. Унинг энг ёқтирган фильмларидан бири "Америкалик гангстерлар" ҳисобланади. Шунингдек, Карим Бензема Дензель Вашингтон ижросидаги барча фильмларни севиб томоша қилишини ҳам айтган. 

Неймар 

Бразилиялик футболчи бу рўйхатда бўлмаса ажабланарли бўларди. Ҳар жабҳада ажралиб турадиган футболчининг севимли фильмлар ҳақида сўралганида у жуда кўп номларни санаб берган. Тўғрида, жароҳат олган пайти кинолар томоша қилишга кўп вақт бўлади. Унинг севимли фильмлари рўйхатидаги аксариятини юртимизда ҳам кўпчилик томоша қилган бўлса ажабмас. Неймарнинг ёқтирган фильмлари рўйхатида: "Капитан Марвель", "Дедпул", "Терминатор", "Юлдузлар айбдорми?", "Гарри Поттер" ва "Агент 007 Скайфолл" фильмлари бор. Шунингдек, Неймар "Қоғоз бино"(La casa de papel) сериалини ҳам жуда катта қизиқиш билан томоша қилган. Сериалнинг 3-фаслида футболчи кичик эпизодда роль ўйнаган. "3 икс, дарбадарнинг қайтиши" фильмида ҳам эпизодларнинг бирида Неймарни кўришимиз мумкин. 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:00, 22.02.2023.
Ўқилди: 5014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.