Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

АПЛ тарихидаги энг яхши жарима зарбаси ижрочилари: Бекхэм, Роналду, Анри...

Баҳо:
+ | -

Жарима зарбаларидан гол уриш ўзига хос санъат ва уни футболда саноқли ўйинчиларгина мукаммал ўзлаштира олади. Сўнгги 30 йилликда, биз АПЛда кўплаб ажойиб зарбаси бор футболчиларни кўрдик. Уларнинг ичида айримлари стандарт вазиятлар борасида устаси фаранг эди. Қуйида 1992 йилдан ҳозирга қадар жарима зарбалари борасидаги энг яхши ижрочилар номлари келтирилади.

9. Иан Харт (10 та жарима зарбасидан гол)

Фаолияти давомида 85 та голга муаллифлик қилган Харт, ўзининг "Лидс"даги ўйинлари билан машҳур бўлади. Унинг жарима зарбалари ўзига хос бўлган. Сўнгги йилларида у "Ридинг" билан яхши даврларни бошдан ўтказди. Хусусан, унинг "МЮ" дарвозасига урган голи ҳали ҳам мухлислар ёдида турибди.

8. Мортен Педерсен (10 та гол)

"Блэкберн" сафида клуб афсонасига айланган футболчи, доимо стандартларда ўзини кўрсатарди. Норвегиялик ярим ҳимоячи АПЛдаги 34 та голининг 10 тасини жаримадан йўллаган.

7. Себастиан Ларссон (11 та гол)

Швеция терма жамоасининг собиқ вакили "Сандерленд" сафида 2011-2017 йиллар давомида ҳаракат қилади. Ундан олдин эса, Ларссон "Бирмингем" ва "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган. Унинг голлари эса бетакрор эди.

6. Лоран Робер (11 та гол)

Француз футболчиси доимо омма назарида бўлган. У "Ньюкасл" билан фантастик голлар урганди. Унинг номи ҳозир ҳам яхши хотиралар билан эсланади. 11 та гол АПЛнинг безаги сифатида Роберга шуҳрат бахш этган.

5. Жанфранко Зола (12 та гол)

1996 йилда "Челси" 4.5 миллион фунт эвазига Зола исмли футболчини сотиб олади. У бу жамоани Англия кубогида зафар қучишига ёрдам беради. Золани тўхтатиш жуда ҳам қийин эди. Аммо у жарима майдони ташқарисидан, бир нуқтадан тўпни дарвозага қадашни яхшироқ эпларди.

4. Криштиану Роналду (12 та гол)

Вақт ўтгани сари Роналдунинг жарима зарбаларида аниқлик камайган. Аммо у ўз чўққисида дунёнинг энг яхшиларидан бири эди. Португалиялик тўпни шунда йўллар эдики, дарвозабонлар чап қанотини эплай олмай қоларди. Хусусан, ҳамма унинг "Портсмут" дарвозаси томон йўллаган зарбасини ҳалигача яхши эслайди.

3. Тьерри Анри (12 та гол)

Узоқдан зарба беришдан тортиб, комбинацион голларга қадар, Анрининг АПЛдаги голлар репертуари жуда ҳам бойдир. Унинг зарбаси 12 марта жаримадан голга айланган. Масалан, французнинг "Уиган Атлетик" дарвозасига йўллаган зарбаси ҳамманинг эсида бўлса керак.

2. Жеймс Уорд-Провз (17 та гол)

Жеймс ҳозирда Европанинг энг яхши жарима зарбалари устаси саналади. Унинг узоқдан урган голлари бизга олам-олам завқ улашиб келмоқда. Айни дамга келиб, инглиз футболчиси ҳисобида 17 та жарима зарбаларидан йўлланган гол мавжуд. Яна битта билан у рекордга етиб олади.

1. Дэвид Бекхэм (18 та гол)

Яна ким ҳам бўларди? Ҳали-ҳамон АПЛнинг энг яхши стандартлар устаси сифатида эътироф этилган Бекхэмнинг голлари ҳеч кимникига ўхшамайди. Буни собиқ футболчининг зарбалари машҳурлигидан билсак ҳам бўлади. "МЮ" мана шундай истеъдодга эга эди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 21:26, 22.02.2023.
Ўқилди: 2330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.