Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Клопп Фабиньонинг юқори спорт формаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ярим ҳимоячиси Фабиньонинг ҳозирги формасини юқори баҳолади.

"Фабиньонинг ҳозирги формаси 3-4 ҳафта олдингисидан кескин фарқ қилади. У бу ҳолатини сақлаб қолиши учун ҳамма нарсани қилишимиз керак.

Фабиньо анча яхши ўйнай бошлади. Ёмон вақтлар бор, ҳамма нарса вақт талаб этади”, - деди Клопп матбуот анжуманида.

Аввалроқ, "Ливерпуль" жорий мавсум якунида Фабиньо билан хайрлашишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бразилиялик футболчи Премьер-лигасининг ушбу мавсумида 20 та ўйин ўтказган бўлса, бирорта ҳам самарали ҳаракати билан ажралиб тура олмади. Фабиньо "Ливерпуль"да 2018 йилнинг ёзида "Монако"дан жамоага ўтганидан бери тўп суради.

Киритилди: 17:27, 25.02.2023.
Ўқилди: 917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик