Миланнинг "Интер" клуби ёзги трансфер ойнасида ўйинчиларни сотишдан маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда, аммо Николо Бареллани қўйиб юбориш ниятида эмас.
26 ёшли ярим ҳимоячига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. "Қизиллар" италиялик футболчини трансфер бозордаги асосий мақсадлардан бири деб билишмоқда.
Football Italia нашри хабарига кўра, "Интер" футболчини ўз сафида сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилади. Шу сабабли, Дензел Дюмфрис ва Марсело Брозович эса трансферга қўйиши мумкин, чунки уларнинг сотувидан тушган маблағ Барелла билан барбод бўлган келишувни қоплайди.
Миш-мишларга кўра, Дюмфриесга Англия клублари, жумладан, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда, "Барселона" эса Брозовичга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.