Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Биринчи лига. «Дўстлик Олтиариқ» турнирда иштирок этмайди, «Зомин бўрилари» мусобақада қатнашади

Баҳо:
+ | -

2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиб, якунда 14 клуб орасида 11-ўринни банд қилган Олтиариқнинг «Дўстлик» жамоаси молиявий муаммолар гирдобида қолган.

Шундан келиб чиқиб, жамоа 23 февраль куни 3-сонли хат билан Биринчи лигада иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Айни вақтда Олтиариқ жамоасини молиялаштирувчи манбаа мавжуд эмас.

«Дўстлик» Олтиариқ жамоаси қатнашчилар сафидан чиқарилади, бироқ ташкилот тўлиқ тугатилмагунига қадар у Лига аъзоси бўлиб қолади. Жамоа расмийлари Лиганинг Умумий йиғилишларида иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Про лигада иштирок этиш учун Лига томонидан қўйилган талабларни ўз вақтида бажара олмаган «Зомин бўрилари» футбол клуби молиялаштириш манбаси, шунингдек, маъмурий тузилма жиҳатидан тўлиқ шаклланмагани боис 2023 йилги мавсумда Биринчи лигада қатнашиши ҳақида маълумот берилган эди.  

Зоминликлар куни кеча 2023 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси, янги шакллантирилган штат бирликлари жадвали, шунингдек, жамоа уй учрашувларини ўтказадиган «Зомин марказий» стадиони бўйича ҳужжатларни Лигага тўлиқ тақдим этди. Ҳозирга келиб ушбу клубнинг қарздорликлари масаласи бартараф этилган. Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда «Зомин бўрилари» футбол клуби 2023 йилни Биринчи лигада ўтказадиган бўлди.

Клуб директори сифатида айни пайтда Шуҳрат Ҳакимов фаолият олиб бормоқда. Зомин тумани ҳокими жамоани молиялаштиришга кафолат берган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:38, 25.02.2023.
Ўқилди: 1535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.