Россиянинг "Зенит" клуби янги футболчиси Халк ўзининг Россияга ташрифи борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Қайд этиб ўтиш жоиз, унинг трансфер нархи 60 миллион теврони ташкил қилган.
"Кутилмаган хабар бўлди. Мен шанба куни ҳам Португалия чемпионатида майдонга тушдим. Гол уриб жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни ҳам қўшдим. Албатта мен "Порту" билан учинчи чемпионликни тантана қилишни жуда хоҳлагандим. Агентим "Зенит" мен билан қизиқаётганини айтганида ўзимни янги клубда синаб кўриш варианти пайдо бўлди".
"Мен Португалияда жуда кўплаб совринларни қўлга киритдим. Бундан жудаям хурсандман. Бу клуб мени доим юрагимда қолади".
"Менда тўрт йиллик шартнома бор эди ва клубни тарк этиш учун ҳеч қандай сабаб бўлмаган. Ўтган жума куни трансфер ойнаси ёпилганди ва клуб менга билдирилган бирортаям таклифни қабул қилмаганди. Бугун эса "Зенит"нинг жиддий қизиқиши борасида хабар топдик. Натижада "Порту" бу таклифга розилик берди. Бу мен учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши келишув бўлди", дея Халкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola нашри.