"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси кеча ўзига хос рекордни қайд этди.
Ҳужумчи Лига 1нинг 25-тури доирасидаги "Марсель" дарвозасини ишғол қилди (3:0). Бу гол унинг клуб миқёсидаги 700-голи бўлди.
Месси топ-5 лигада 700 та гол урган биринчи футболчига айланди. Унинг ҳисобида “Барселона” сафида 672 та, “ПСЖ” сафида эса 28 та гол бор. Бу кўрсаткичга эришиш учун унга 840 та ўйин керак бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябрь ойида ўша пайтда “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган Криштиану Роналду ҳам фаолиятидаги 700 та голини киритганди. Ўшанда у "Реал Мадрид" учун 450, "Манчестер Юнайтед" учун 144, "Юве" учун 101, "Спортинг" учун 5 та гол урган.
Португалия чемпионати топ-5 лигалар қаторига кирмайди, шунинг учун Роналдунинг "Спортинг"да урган 5 та голи ҳисобда ҳисобга олинмайди.