Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Равшан Ҳайдаров: «Юртимизда ўтадиган турнирда зафар қучиб, Индонезиядаги ЖЧга йўл олишни мақсад қилганмиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

U-20 Осиё кубоги ҳақида:
— Барчага ассалому алайкум. Ўзбекистонга хуш келибсиз. Биз бу турнирни интизорлик билан кутдик. Нафақат жамоа, балки маҳаллий ташкилий қўмита томонидан мусобақага узоқ тайёргарлик кўрилди. Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.

Мусобақанинг Ўзбекистонда ўтказилиши жамоага қай даражада таъсир қилади:
— Албатта, Ўзбекистонда ўтаётган мусобақада барча жамоалар ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишган. Хусусан, биз ҳам. Юртимизда ўтаётган бу турнирда зафар қучиб, Индонезияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўл олишни мақсад қилганмиз.

— Рақиблар ҳақида:
Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, ўйлашимча, уларни етарлича ўрганишга ҳаракат қилдик.

Халқаро майдондаги тажриба ҳақида:
— Биласиз, пандемия туфайли бу ёш тоифасидаги бир нечта турнирлар қолдирилган. Бироқ биз режа бўйича ишладик. Бир нечта йиғинлар ўтказиб, кучли жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Умуман олганда, етарли даражада тайёргарлик олиб бордик. Барча футболчилар мусобақага тайёр. Барча жамоаларга омад тилайман. 

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:38, 28.02.2023.
Ўқилди: 2716 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3335]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3176]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3170]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3163]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2761]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2171]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2135]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2105]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2044]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик