Каталониянинг "Барселона" клуби Испания кубоги доирасида "Реал" билан биринчи ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Серхио Бускетс билан янги музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, раҳбарият ярим ҳимоячи билан янги шартлар асосида шартномани узайтирмоқчи.
Ҳозирда Бускетс йилига 30 миллион евродан ортиқ маош олади, бу эса маошни камайтириш зарурати туфайли раҳбариятни қониқтирмаяпти. Мавсум охирида Серхионинг шартномаси тугайди, аммо жамоа футболчини оддийроқ шартларда олиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Испания кубоги доирасидаги "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги илк учрашув 2 март куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Аввалроқ Бускетсда фаолиятини МЛСда давом эттириш имкониятлари бор эди.