Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Локомотив» «Бухоро»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув анча қизиқарли кўриниш олди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалари бироз ўтди. Сукунатни эса 22-дақиқага келиб Дилшод Жабборов бузди. Бурчакдан Акмал Холматов томонидан етказиб берилган тўпни боши билан "парашют" услубида дарвозага йўллади. Кучсиз зарба бўлишига қарамай, бу дарвозабонга ноқулайлик туғдирди ва мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

42-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Воҳид Шодиев меҳмонларнинг ҳисоб тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлимда иккала томон ҳам бошқа муваффақият қозона олишмади.

Иккинчи бўлимни бир йўла икки ўзгариш билан бошлаган "Локомотив" футболчилари анча ҳужумкор футбол намойиш эта бошлашди. Бунининг натижасида 50-дақиқага келиб Зайниддин Тожиевга нисбатан Наоя Шибамура қўполлик ишлатди деб топилди. Бу вазиятда Тожиев бош билан зарба бермоқчи бўлган, унинг ортида турган Шибамура ҳакамга қўполлик ишлатгандек кўринди...

Пенальтини жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Аниқроғи амалга ошира олмади. Тожиевнинг кучсиз ишончсиз зарбасини Пилипенко ушлаб олди.

Бу муваффақиятсизлик "Жони"ни қўзғатиб юборди. 58-дақиқада у бир йўла тўрт рақиб, жумладан дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда ҳам асосан "Локомотив"нинг учтунлиги остида ўтди. Дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" ҳисобидаги очколар сони 30тага етди ва улар 4-ўриндаги "Шўртан"га етиб олишди. Бухороликларда эса 19 очко бор ва улар 10-ўринга тушиб кетишди.

ЎзПФЛ. 18-тур
ЛОКОМОТИВ – БУХОРО 1:1 (1:1)
Голлар: Дилшод Жабборов (22), Зайниддин Тожиев (58) - Воҳид Шодиев (42).

«Локомотив»: Павел Бугало, Дилшод Раҳматуллаев, Садриддин Абдуллаев (Илдар Магдеев, 46), Максим Казанков, Зайниддин Тожиев (Собир Усмонхўжаев, 86), Александр Шадрин (Жора Оганесян, 46), Рустам Аъзамов, Акмал Холматов, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Дилшод Жабборов.

«Бухоро»:
Анатолий Пилипенко, Наоя Шибамура, Дэвид Ония, Алексей Николаев, Шаҳзод Сулаймонов, Жасур Ҳасанов, Акмал Холмуродов, Воҳид Шодиев, Отабек Нарзуллаев (Евгений Кочнев, 76), Бахриддин Ваҳобов (Илёс Хайров, 59), Асқар Муҳиддинов.

Амалга оширилмаган пенальти: Зайниддин Тожиев (51, дарвозабон).

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), А. Ражаббоев (Наманган), И. Гармашов (Тошкент).
Назоратчи ҳакам: Р. Мўминов (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:52, 04.09.2012.
Ўқилди: 4087 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.