Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тажмурад Агамурадов: «Икки нафар футболчим сариқ карточкани атайлаб олди»

Баҳо:
+2 | -

"Локомотив" - "Бухоро" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:1) кейинги матбуот анжумани дастлаб "Бухоро" жамоаси бош мураббийи Тажмурад Агамурадов иштирок этди.

— "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг олдинги чизиғимизда кескинлик етишмади. Баҳриддин Ваҳобов бугун бурнидан олган жароҳати билан ўйнади. Шунинг учун эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилди. Тенг ўйинда омад кўпроқ "Локомотив"га кулиб боқди, — ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Т.Агамурадов.

— Тажмурад Шамакович, менинг шахсий фикримча, бугун жамоангиз жуда ҳам ютқазишни истади. Мураббий сифатида сиз ҳам ютқазишни истадингизми? Айниқса, иккинчи гол циркчасига урилди (журналист Бобомурод Абдулла саволи).
— Сиз нимага асосланиб бунақа деяпсиз? Биз ютқазишни истаганимизда Тошкентга келмаган бўларди. Сизлардан фарқли равишда, мен нафақат иккинчи гол урилган вазият, балки ҳар бир вазиятни таҳлил қиламан. Олдин ўйиннинг видеоёзувини кўриб чиқишим лозим. Бу савол орқали сиз мен ҳақорат қилдингиз.

— Мен ҳақорат қилмадим. Мен ўз фикримни билдириб, сизга савол бердим.
— Мен сизга: "Сиз ақлсизмисиз?" деб савол берсам, сиз буни ҳақорат сифатида қабул қиласизми?

— Саволингизга жавоб бераман. Ақлсиз эмасман.
— "Бухоро" атайлаб ютқазган деган фикрингизни исботланг унда.

— Иккинчи гол урилаётган пайтда ҳимоячилар Зайниддин Тожиевга томошабин бўлиб туришди. Биринчи голда ҳам Шибамура тўп учун курашмади ва дарвозабон ҳам ушлаб олса бўладиган пайтда, тўпни ўтказиб юборди.
— Шибамура тўп учун курашди, дарвозабон ҳам тўпга ташланди, аммо ушлай олмади. Агар дарвозабон биринчи голни атайлаб ўтказиб юборган бўлса, у пенальтини нима учун қайтарди?

— Тасодифан ўша томонга ташланганди, тўп қўлига келиб тушди.
— Демак, пенальти тасодиф, биринчи гол атайлаб қилинган а?

— Яна бир фактга нима дейсиз? Жамоангиздаги 2 нафар футболчидан 3тадан сариқ карточка бор эди ва бугун айнан улар сариқ карточка олишди.
— Ҳа, улар бугун сариқ карточкани атайлаб олишди. Улар кейинги ўйинни ўтказиб юбориб, "тозаланиб" олишганидан кейин кейинги ўйинларда бизга керак бўлишади. Мавсум охирида бизни шиддатли баҳслар кутмоқда. Олий лигада жон сақлаб қолиш осон бўлмайди.

Бошқа журналист навбатдаги саволни бермоқчи эди, Тажмурад Агамурадов асаби бузилганча матбуот анжуманини тарк этди. Ваҳоланки, матбуот анжуманига кириб келганида унинг кайфияти яхши эди.

Манба: www.stadion.uz.

Тажмурод Агамуродов ўз жамоасидаги Жасур Ҳасанов ва Асқар Муҳиддиновнинг атайлаб сариқ карточка олганини тан олди. Кейинги турда эса "Бухоро" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади...

Дарвоқе, ФИФА атайлаб олинган сариқ карточкалар учун Ўзбекистон терма жамоасини жазолаганди. ЎзПФЛнинг бундай ишларга муносабати қандай бўлкаркан?

Киритилди: 20:28, 04.09.2012.
Ўқилди: 7629 марта.
Фикрлар: 73 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик