Карло Анчелотти "Реал"нинг Винисиус Жуниорга қарамлигидан хурсанд.
22 ёшли бразилиялик вингер жорий мавсумда клуб учун барча турнирларда 18 та гол урди ва Карим Бензема билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
- Бу ижобий жиҳат. У баъзида ўйинлар натижасини бизнинг фойдамизга ўзгартириб юборадиган дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Бунга боғлиқ бўлиш яхши.
- Кубок доирасида "Барселона"га қарши ўйинда Винисиус Араухо билан тўқнаш келади.
- Бу ҳақда Виннига алоҳида ҳеч нарса дея олмайман. Биз ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасмиз.
Тўғри, Араухо жуда кучли ҳимоячи. Улар жуда ажойиб дуэл ўтказади, умид қиламанки, Вини ғалаба қозонади" - деди "Реал" бош мураббийи.