Бугун футбол оламининг ашаддий рақиблари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Гап Испания кубогининг 2022/23 йилги мавсуми ярим финалидаги "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги биринчи ўйин ҳақида кетмоқда.
Турнир йўли
Иккала жамоа ҳам Испания кубогини 1/16 финал босқичидан бошлашди. "Реал" ярим финал йўлида "Касерено" (1:0), "Вильярреал" (3:2) ва "Атлетико" (3:1) билан ўйинда ғалаба қозонди.
"Барселона" 1/16 финалда "Интерсити"ни мағлуб этди (4:3), учрашув 120 дақиқага чўзилди. Кейин каталонияликлар "Суэта" (5:1) ва “Реал Сосьедад”ни (1:0) мағлуб этишди.
Реал Мадрид
1. "Реал Мадрид"да бор йўғи иккита йўқотиш бор
"Реал Мадрид" таркибидаги муаммолар деярли ортда қолди, эндиликда фақат Ферлан Менди ва Давид Алаба "қаймоқранглилар" лазаретида. Уларнинг йўқлиги ёқимсиз, лекин катта йўқотиш эмас: Мендининг ўрнини яхши формага эга бўлган чап қанот ҳимоячиси Начо Фернандес эгаллайди, марказий ҳимоя эса Алабасиз ҳам яхши кўринишда - Антонио Рюдигер ва Эдер Милитао бугунги ўйинда иштирок эта олади.
Шу билан бирга, "Атлетико Мадрид" билан чемпионат ўйини бошида Лука Модрич ва Орельен Тчуамени майдонга тушмади - Карло Анчелотти иккала футболчига ҳам дам берди, шу туфайли улар "Эл-Класико"га ажойиб жисмоний шаклда яқинлашмоқда. Шундай қилиб, Анчелотти "Барса" билан ўйинга деярли энг кучли таркибни тузади: ярим ҳимоя ва ҳужум оптимал комбинацияларда намоён бўлади, "Реал" эса ҳимоядаги йўқотишларга анчадан бери мослашган.
2. "Реал Мадрид" ўз майдонида бу мавсумда мағлуб бўлмади.
"Реал Мадрид" сафарда ва нейтрал майдонларда бу мавсумда жуда кўп хатога йўл қўйди: 23 учрашувда улар 17 ғалабага эришди, бешта мағлубият аламини тотиб кўрди ва бир марта дуранг ўйнади. Аммо “Сантьяго Бернабеу”да мадридликлар ўзини анча ишончли ҳис қилмоқда: 15 учрашувда ўнта ғалаба, бешта дуранг. "Реал" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган сўнгги "Эл-класико" нейтрал майдонда бўлиб ўтган.
Барселона
1. "Барселона" Левандовски, Дембеле ва Педри майдонга тушмайди
"Барселона" январни кучли ўтказди, саккизта ўйиндан саккизтасида ғалаба қозониб, Испания Суперкубогини қўлга киритди ва "Реал Мадрид" устидан пешқадамликни давом эттирди. Каталонияликларнинг бунчалик барқарор ўйин кўрсатишининг сабабларидан бири уларнинг таркибида йўқотишлар бўлмагани бўлди. Аммо вазият ўзгарди: "блаугранас" "Реал" билан тўқнашувга Роберт Левандовски, Усмон Дембеле ва Педрисиз келмоқда - учаласи ҳам "кўк-анорранглилар"нинг асосий ижрочилари ҳисобланади. Роберт - энг яхши тўпурар; Дембеле - иккинчи тўпурар ва ассистент; Педри учинчи тўпурар ва майдон марказидаги энг муҳим футболчи, жамоада ҳужумда кескинликни яратувчи асосий футболчи. Айнан Педрининг жароҳати "Барселона"нинг ўйини пасайишига сабаб бўлди: каталонияликлар аввалига Европа лигасидан чиқиб кетишди, умумий ҳисобда “Манчестер Юнайтед”га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди, кейин эса "Алмерия"га ютқазиб, "Реал"дан анча олдинга ўтиш имкониятини қўлдан бой беришди.
2. Араухо - Винисиус мутахассиси
Рональд Араужо аллақачон Ла Лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири саналади. Уругвайлик яккама-якка курашда яхши - Рональд ҳақиқий атлет ва тезкор, бу эса унга кўплаб курашларда ғалаба қозониш имконини беради. Шу билан бирга, Араухо персонал ўйинда ҳам яхши: "Реал Мадрид" билан ўйинларда у Винисиусга қарши персонал ўйнади ва деярли бразилияликка имкон бермади. Бу ҳам учрашувлар натижаларига тасир қилди - каталонияликлар ҳар иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонишди (4:0 ва 3:1). Аммо Рональд жароҳати туфайли ўтказиб юборган Ла лиганингнинг биринчи даврасидаги қарама-қаршиликда "кўк-анорранглилар" (1:3) ҳисобида мағлуб бўлишди. Хави бўлажак учрашувда яна шу усулдан фойдаланиши мумкин.
Таҳминий таркиблар
"Реал" одатда 4-3-3 схемаси бўйича ўйнайди. Таркибда фақат битта мажбурий алмаштириш бўлади: Менди ва Алаба жароҳати туфайли Начо ҳимоянинг чап қанотида ўйнайди. Шунингдек, Анчелотти жароҳатдан қутилган Тчуаменини асосий таркибда майдонга туширмаса керак.
Куртуа; Карвахаль, Милитао, Рюдигер, Начо; Камавинга, Модрич, Кроос; Вальверде, Бензема, Винисиус.
Хави ўз услубига содиқ қолишда давом этади ва 4-4-2 тактикасини танлаши мумкин. Тезлиги туфайли Албадан кўра устунроқ бўлган Алехандро Балде чап қанотда ўйнайди, Араухо эса ўнг қанотга ўтиб, Винисиусга қаршилик кўрсатади. Ҳужумда Левандовскини йўқлиги учун ҳам ўзгаришлар бўлади: Ферран Торрес форвард позициясида ўйнайди, Рафинья эса унга ёрдамлашади.
Тер Штеген; Бальде, Кристенсен, Кунде, Араухо; Де Йонг, Бускетс, Гави, Сержи Роберто: Рафинья, Торрес