Бокунинг "Нефтчи" клуби ҳужумчиси Баҳодир Насимов ҳозирда ўз жамоасида бўлиб турибди ва тикланиш машқларини бошлади.
Хабарингиз бор, Насимов Озарбойжон чемпионатининг ўтган мавсуми якунида оғир жароҳат олганди ва узоқ вақтга сафдан чиққанди. У аввал Ўзбекистонда даволанди ва кейин Германияга бориб келди. Даволаниш жараёнини якунлаган Баҳодир клуб сафига қайтиб келди. Энди "Нефтчи" шифокорлари кўздан кечиришади ва футболчи қачон умумий машғулотларда қатнаша бошлашини айтишади.
"Насимов кутилганидан ҳам тезроқ соғайиб бораётгани ҳақида Германиядаги шифокорлар айтишган. Футболчи тез орада шуғулланишни ва ўз формасини тиклашни бошлайди. "Нефтчи"га Насимов керак, айниқса, Европа лигаси баҳсларида. Унинг таркиб қайтиш санасини аниқ айта олмайман, лекин у "Рубин"га қарши Бокуда кечадиган ўйинда иштирок эта олса керак", - дейди Озарбойжон Ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар департамени бошлиғи Қундуз Аббосзода.