"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер жамоанинг инқирозли ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Челси" АПЛ турнир жадвалида бор-йўғи ўнинчи ўринни эгаллаб турибди, лигадаги сўнгги беш учрашувда бирорта ҳам ғалаба қозона олмаган. Шанба куни лондонликлар ўз майдонида "Лидс"га қарши баҳс олиб боради.
“Агар натижалар етарлича яхши бўлмаса, сиз хавф остида эканлигингизни тушунасиз. Мураббийнинг тақдири шундай. Менинг вазифам қўлимдан келганини қилиш ва иложи борича тараққиёт кўрингунча курашиш. Ҳозир шундай бўлди ва биз курашни давом эттирамиз", - дея "Челси" бош мураббийининг сўзларини келтирган Фабрицио Романо.