"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Венсан Компани "Бёрнли"даги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Шаҳарликлар"нинг собиқ ҳимоячиси жорий мавсум бошланишидан олдин "кларетлар" бошқарувини қўлига олди. Айни дамда унинг жамоаси Чемпионшипда ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.
Айнан "Бёрнли" Англия кубоги чорак финалида "Манчестер Сити"нинг рақибига айланди ва Гвардиола Компани муваффақияти ҳақида гапирди.
"У ўзининг конфорт зонасини тарк этиб, Премьер-лигадан тушиб кетган клубга ишга жойлашди. У осон йўлларни изламади, шунинг учун Чемпионшипда, Англияда машғулот ўтказа бошлади. Ҳозир жамоа ажойиб кўринишга эга ва ажойиб ўйнаяпти", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BeanymeanSports.
"Манчестер Сити" - "Бёрнли" учрашуви 18 март куни бўлиб ўтади.