Кириш Регистрация

Ўйиндан бир кун аввал "Сурхон" жамоасига янги бош мураббий тайинланди (фото)

Баҳо:
+ | -

Термизнинг "Сурхон" жамоаси бош мураббий лавозимига Сергей Арсланов тайинланди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Сергей Арсланов Ўзбекистондаги энг иқтидорли янги авлод мураббийларидан биридир. 2011 йилдан бошлаб Арсланов мураббийлик фаолиятини болалар футболида бошлаган. 2019 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоасига бош мураббий бўлиб, мамлакат ўсмирлар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшган.

2020 йилдан 2022 йил январигача Ўзбекистон футбол ассоциацияси техник директори лавозимида ишлаган. Ўтган йили Қирғизистонда бош мураббий бўлиб, “Дордой” клубига устозлик қилган. Арслонов “Дордой” билан ОФК кубогида ҳам иштирок этган. Айтиш жоизки, мутахассис ПРО лицензиясига эга.

Сергей Арслановга янги лавозимда омад тилаймиз!" - дейилади "Сурхон"нинг расмий баёнотида.

Киритилди: 20:15, 04.03.2023.
Ўқилди: 2560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13723]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3698]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3279]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2791]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2605]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2431]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2081]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2059]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1755]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1736]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.