«Бавария» ушбу ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни интиқлик билан кутмоқда.
«Тоттенхэм» футболчиси Харри Кейн бу борада мюнхенликлар томонидан устувор номзод сифатида аниқланди. «Бавария» Лондон клубига 90 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
Агар «Бавария» Кейнни қўлга кирита олмаса, «Ювентус»дан Душан Влахович вариантига ўтади. Бу ҳақда Goal хабар берди.
Душан Влаховичга яқинда бир қанча топ-клублар қизиқиш билдирмоқда. Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари 23 ёшли сербни 80 миллион еврога баҳоламоқда.