"Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори Италия ва Англия футболи ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.
"Англияда сиз инстинктив тарзда ўйнашингиз мумкин. Италияда бу ёндашувдан воз кечиш керак, чунки имкон қадар нима қилаётганингизни, жамоа қандай ўйнашини, тўпни қаерга етказиш кераклигини билишингиз керак", - дея англияликнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Фикайо Лондоннинг "Челси" клуби тарбияланувчиси бўлиб, Англияда "Брайтон", "Халл Сити" ва "Дерби" каби клубларда тўп сурган. Томори 2021 йилдан бери "Милан"да ўйнаб келмоқда, у "россонерилар" либосида Италия А сериясида олтин медални қўлга киритган.