Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Элдор Адҳамов: «Мавсумни яхши бошлаб олдик, бу ёғига бўшашиш керак эмас»

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг Қаршида “Насаф” устидан қозонган ғалабасида, шубҳасиз, дарвозабон Элдор Адҳамовнинг ҳиссаси катта. У мураккаб сэйвларни амалга ошириб, жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

"Дарвозабон — ярим жамоа" деб бежизга айтишмаган. Буни Адҳамов яна бир карра исботлаб берди. Жонини жабборга бериб ўйнаган дарвозабон ушбу қимматли ғалаба ҳақида шундай деди:

— Худога шукр, бу ўйин биз учун жуда омадли чиқди, - дея гап бошлади, Адҳамов. -  “Насаф”нинг ҳар бир позициясида яхши ўйинчилар борлигини ва жамоанинг умумий ҳолатда кучли эканлигини билардик. Буни бутун Ўзбекистон футболи билади. Қўлдан келганича “Насаф”нинг ўйин услубини ўрганишга ҳаракат қилдик. Шунга яраша бизга вазифа қўйилди: дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик ва олдинги чизиқда имкониятлардан максимал фойдаланиш. Худога шукр, ҳимояда тартибли ўйнадик. Ўзимиз яратган вазиятдан гол ура олдик. Биринчи таймда кўпроқ вақтимизни ҳужумда ўтказдик. Иккинчи бўлимда “Насаф” босимни оширди. Шунинг учун чуқурроқ ҳимояланишга мажбур бўлдик. Қарши ҳужумдан фойдаланиб кетдик. Ҳар доим ҳам бундай гол кўравермаймиз. Кутилмаган позицияда кутилмаган зарба бўлди. Зарба дарвозабон учун жуда ноқулай чиқди.

Бу ўйинга биз қаттиқ тайёрландик ва интизорлик билан кутгандик. Осон учрашув бўлмаслигини билардик. Мендан ташқари ҳимоячиларимиз ҳам кўп вазиятларни бартараф этишди. Мен ҳам қўлимдан келганича жамоамни голлардан сақлашга ҳаракат қилдим. Худоим ўзи охиригача қўлласин. Рақиб ҳужумларини бартараф қилганимиздан кейин ҳам ҳали ўйин тугамаганди. Ҳис-туйғуга берилмадик, мувозанатни йўқотмасдан охиригача максимал кучимизни сарфладик. Яна бизга ҳужумлар бўлишини билардим. Лекин, барибир дарвозабон хавфли вазиятларни бартараф этганида бу унга ишонч беради. Мавсумни яхши бошлаб олдик ва мухлисларни хурсанд қилдик. Бу ёғига бўшашиш керак эмас.

— “Насаф” дарвозабонининг ўрнида сиз бўлганингизда Сардор Абдунабиевнинг йўллаган зарбасини қайтара олармидингиз ёки...
— Бундай саволга жавоб бериш учун олдин ўша позицияда бўлиш керак эди. Ҳозир бирор нима деб бўлмайди. Ҳамкасбини муҳокама қилиш тўғри эмас. Умид Эргашевни қандай даражадаги дарвозабон эканини ҳамма яхши билади. Кучли посбон. Шахсан менга унинг ўйинлари ёқади. Ўша пайтда зарба жуда кучли ва ноқулай бўлди, деб ўйлайман. Кутилмаганда зарба берилди.

— Ўйиндан сўнг сизни ғалаба билан биринчи бўлиб ким табриклади?
— Ҳар доимгидек биринчи навбатда ота-онам қўнғироқ қилиб табрикладилар. Олган жароҳатим ҳақида сўрашди.

— Хўш, жароҳатингиз қандай, жиддий эмасми?
— Худога шукр, жароҳатим жуда ҳам қўрқинчлик эмас. Тезроқ тикланишга ҳаракат қиламан.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:20, 07.03.2023.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.