"Милан" Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишга бир қадам қолди. Стефано Пиоли шогирдлари "Сан-Сиро"даги илк уй учрашувида "Тоттенхэм"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Энди италияликлар Лондонга ташриф буюрмоқда. Қизиғи, "Милан" сўнгги бор 2012 йилда Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига чиққан, плей-оффнинг биринчи босқичида Лондоннинг бошқа жамоаси - "Арсенал"ни мағлуб этганди. Ўшанда миланликлар Аллегри бошчилигида "канонирлар"ни ўз уйида 4:0 ҳисобида тор-мор этганди, кейин эса сафардаги учрашувда 3:0 ҳисобида ютқазишган. Ўшанда “Милан”ни чорак финалда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Барселона”ни тўхтатди. Ўша таркибда бўлган футболчилар ҳозир қаерда?
Кристиан Аббиати, дарвозабон, 45 ёш
Италиялик дарвозабон 1998 йилдан 2016 йилгача "Милан"да ўйнаган, бир неча бор ижарага берилган("Ювентус", "Торино" ва "Атлетико Мадрид"). Дида жамоани тарк этгандан сўнг, Аббиати "россонери" дарвозасини беш йил қўриқлади. Кристиан 2016 йилнинг ёзида фаолиятини якунлаганини эълон қилди ва бир йил ўтиб "Милан"га клуб бошқарувчиси этиб тайинланди, бироқ бор-йўғи бир мавсум ишлади. Аббиати мотоциклларга қизиқади, собиқ дарвозабон доимий равишда ижтимоий тармоқларда велосипедда юрган суратларини жойлаштиради.
Тиаго Силва, ҳимоячи, 38 ёш
Бразилиялик ҳимоячи юқори савияда ўйнашда давом этмоқда: 2011/2012 йилги мавсум охирида у "Милан"ни тарк этиб, "ПСЖ"га ўтди ва у ерда клуб афсонасига айланди. Ва 2020 йилда у ўзига янги синовни ташлаб, Лондоннинг "Челси"сига жўнади. Бу муваффақиятли чиқди: биринчи йили Силва клуб билан биргаликда узоқ кутилган Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Силва 21-асрнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, у "Милан"дан кетганидан кейин клубда бу даражага яқин ҳимоячилар йўқ эди.
Филипп Мексес, ҳимоячи, 40 ёш
Франциялик ҳимоячи "Милан"даги биринчи мавсумида (2011-2012) афсонавий Алессандро Неста билан таркибдаги жой учун курашган. Мексес "қизил-қоралар" учун қийин пайтга тўғри келди (2011–2016), ўшанда клуб А Серия жадвалининг ўртасига тушиб қолганди. Фаолиятини тугатгандан сўнг Мексес ҳаётдан завқланмоқда. Собиқ ҳимоячи фаол тархда фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаб боради.
Иньяцио Абате, ҳимоячи, 36 ёш
2004 йилда клубни тарк этган, аммо 2009 йилда жамоага қайтган "Милан" тарбияланувчиси. Абате қайтганидан сўнг жамоада 10 йилини ўтказди, бироқ бор-йўғи битта чемпионлик ва икки марта Италия Суперкубогини қўлга киритди. Иньяцио фаолиятини ярим ҳимоячи сифатида бошланган, аммо кейин Массимилиано Аллегри томонидан ҳимояга қўйилган. Абате футбол ва "Милан" билан алоқани йўқотгани йўқ. У "россонери" ёшлар жамоасини бошқаради.
Марк ван Боммел, ярим ҳимоячи, 45 ёш
Нидерландиялик ярим ҳимоячи "Бавария"даги 4,5 йиллик фаолиятидан сўнг бир ярим мавсумга "Милан"га келди. Ўзини ва рақибларини ҳеч қачон аямаган футболчи клуб сафида 51та ўйин ўтказди ва ўз она чемпионатида фаолиятини якунлаш учун жўнаб кетди ва у ерда ПСВдаги фаолиятини якунлади. “Мен ҳақимда нима дейишларини биламан. Ва улар мен ҳақимда кўп гапиришлари билан рози бўлишим мумкин. Ҳа, мен қаттиқ ўйнайман, лекин яхши ўйнайман", - дея таърифлади собиқ футболчи ўзини. Ҳозирда ван Боммел Белгиянинг “Антверпен” клубини бошқаради.
Кевин-Принс Боатенг, ярим ҳимоячи, 35 ёш
Ганалик футболчи “Милан” сафида бор-йўғи уч мавсумни ўтказди, аммо айнан шу клуб билан кўпчилик мухлислар Боатенгни боғлашади. Айнан "Сан-Сиро"да Кевин фаолиятининг энг яхши йилларини ўтказди. У 2016 йил бошида олти ойга Миланга қайтди, аммо бу аллақачон Боатенгнинг бошқа версияси эди. Фаолияти давомида Кевин бир қанча клубларни ўзгартирди, ҳозир у Германияда ўзи тарбияланувчиси бўлган "Герта Берлин"да ўйнайди. Жорий мавсумда у чемпионатда 10 та ўйинда майдонга тушди.
Пато, ҳужумчи, 33 ёш
Ўз потенциалини очиб бермаган 2000 йилларнинг асосий истедодларидан бири. Патонинг энг яхши йиллари Миланда ўтди, у ерда 5,5 йил ичида 150 та ўйин ўтказди ва 63 та гол урди. “Милан”дан кейин тақдир Патога яна бир топ-клубда имконият берди. Бир неча чемпионатларда ўзини синаб кўрган Пато ҳозирда эркин агент мақомида.
Златан Ибраҳимович, ҳужумчи, 41 ёш
Рўйхатдаги ягона ўйинчи ҳали ҳам "Милан"да ўйнамоқда. 2011/2012 йилги мавсумда Ибраҳимович 44 учрашувда 35 та гол урди, шундан сўнг Тиаго Силва билан бирга “ПСЖ”га кетди. Париждан кейин Златан “Манчестер Юнайтед” ва “Лос-Анжелес Гэлакси”га борди. Кейин эса “Милан”га қайтиб, жамоага ёрдам беришга қарор қилди. Ибра “қизил-қоралар”га 2011 йилдан бери биринчи Италия чемпионлигини қўлга киритишга ёрдам берди.
Робиньо, ҳужумчи, 39 ёш
Бразилиялик футболчи тўрт йилни “Милан”да ўтказди, унинг бир пайтлардаги довруғи ҳужумчининг шу кунгача мухлислар хотирасида сақланиб қолган. Робинёнинг сўнгги клуби "Сантос" бўлиб, у 2020 йилгача жамоада ўянди. Сўнгги йилларда собиқ форвард бўш вақтини оиласига бағишлаб, одамлардан ажралиб турмасликка ҳаракат қилмоқда.
Стефан Эль-Шаарави, ҳужумчи, 30 ёш
Фиръавн лақабли вингер 18 ёшида "Милан"да дебют қилган. Унга клубда ёрқин келажак ваъда қилинган эди, футболчининг ўзи ҳам ўзининг юксак салоҳиятини кўрсатди. 2011/2012 йилги мавсумда ҳужумда юқори рақобат билан у 28 учрашув ўтказди ва тўртта гол урди. Келгуси йил нафақат "Милан"да ўйнаш, балки Эль-Шаарави учун бутун фаолиятининг чўққиси бўлади. Асли мисрлик бўлган италиялик футболчи 46та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган. Аммо кейин у ҳеч қайси мавсумда бу натижани такрорламади. Стефан 2015 йилда “Милан”ни тарк этиб, “Монако”га ижарага берилган. Кейин у "Рома"га кўчиб ўтди, икки мавсумга "Шанхай Шенхуа"га йўл олди ва Рим клубига қайтди, у шу кунгача Моурино жамоаси ўйнамоқда. Стефан жорий мавсумда А Серияда “Рома” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.