Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Жанубий Корея нашрлари: Ўзбекистон қанотларда тезкор ўйнайди!

Баҳо:
+2 | -

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Кувайт ўртоқлик ўйини Корея спорт нашрларининг диққат марказида бўлди. Жумладан, OSEN нашрининг Тошкентдан хабар берган мухбири ёзишича, “Бош мураббий Чой Канг Хини энг ўйлантирган Одил Аҳмедовнинг жароҳат олгани ростга ўхшайди. Александр Гейнрихнинг “one man show”сига айланган ўйин қайдномасида ҳам Одил Аҳмедов номи кўринмади. Бироқ рақиб Кувайтни U23 терма жамоасидан ҳам бир поғона пастроқ жамоа деб қараса бўлади. Анча бўш жамоа! Шундай бўлса-да Жепаров, Гейнрих, Кападзе каби етакчилар жамоани кучайтира олишди”.

Нашрнинг ёзишича, Чой Канг Хи шу кунга қадар Одил Аҳмедовнинг жароҳат олгани ҳақидаги хабар рост ёки сохта эканлигига иккиланган. Тошкентдаги журналист Одил Аҳмедовни шу куни стадионнинг ВИП ложасида кўрганлигини ёзаркан, “Чой Канг Хи қизиқиши янада ортди”, деб ёзади. Аҳмедовсиз Ўзбекистон терма жамоасига Чой Канг Хи: “Аҳмедовсиз марказий чизиқ анча кучсизланиб қолади!”, дея баҳо берган. Шунингдек, Корея нашрларининг деярли барчаси Ўзбекистоннинг қанотлари анча кучли ўйин кўрсатганлигига эътибор қаратган. Жумладан, Санжар Турсунов ва Вагиз Галиулиннинг жойларини алмаштириб ҳаракат қилганликларию, Акмал Шораҳмедовнинг тезкорликларини юқори баҳолашган. OSEN нашри жароҳати туфайли 5 нафар футболчиларимиз майдонга тушолмасликларини қайд этаркан, “Янги ва ёш ўйинчиларнинг майдонда қандай ўйин кўрсатишлари биз учун жуда қизиқ”, деб ёзади.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:54, 08.09.2012.
Ўқилди: 5931 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6386]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5515]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2935]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2832]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2724]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2650]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2400]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2389]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2353]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2047]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик