Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

"Андижон" футболчиси Тожикистон терма жамоасига чақирилди

Баҳо:
+ | -

Яқинда “Андижон” жамоасига таклиф қилинган ва шартнома тузган тожикистонлик тажрибали ҳимоячи Ахтам Назаров Ўзбекистон Суперлигасида дебютини ўтказганидан хабардорсиз.

У “Андижон” либосидаги дастлабки расмий баҳсда “Насаф” устидан муҳим ғалаба қўлга киритилишида салмоқли ҳиссасини қўшди ва шу тариқа унинг дебюти муваффақиятли чиқди.

Биласиз, Ахтам Тожикистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бири ҳамда сардори ҳисобланади.

Яқинда Тожикистон терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

У ерда иккита назорат ўйини ташкиллаштирилган. Жумладан, Тожикистон 25 март куни БААга, 28 март санасида эса Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Шу боис Тожикистон термаси бош мураббийи Петр Сегрт Назаровни ҳам ушбу йиғинга жалб қилган. Бу борада Тожикистон футбол федерациясидан “Андижон” клубига расмий таклифнома келди.

“Андижон”нинг 3-турда “Бунёдкор”га қарши учрашувидан кейин Назаров Тожикистон терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади.

Киритилди: 08:20, 10.03.2023.
Ўқилди: 1176 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик