"Бавария"да ижара асосида ўйнаётган "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселу ёзда "Барселона"га ўтиши мумкин.
Sport нашри хабарига кўра, "Бавария" футболчи билан ижара муддатини узайтирмайжи ва уни сотиб олмайди, шунинг учун Канселу Англияга қайтиб кетади.
Португалиялик футболчи трансферга қўйилиши мумкин ва "шаҳарликлар"нинг устувор вазифаси футболчини сотиш, аммо клуб бошқа ижара вариантини ҳам кўриб чиқиш кераклигини тушунади.
Ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтирмоқчи бўлган ва агент Жорже Мендеш билан яхши муносабатда бўлган "Барселона" бундай келишувдан манфаатдор бўлади.
Бу мавсумда Канселу Бундеслигада тўртта ва Премьер-лигада 17та ўйин ўтказди.