"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти А Сериянинг 26-тури доирасидаги "Аталанта"га (2:0) қарши ўйинда Хвича Кварацхелиянинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Кварацхелия ҳужумларни ажойиб якунловчи, у буни қандай қилишни яхши билади. Агар сиз у билан курашда ютқазсангиз - ўликсиз. У турли йўллар билан якунлай олади, пастдан, тепадан зарба бера олади, ҳар сафар дарвозабон учун жуда аниқ ва қийин зарбалардир", - деди Спалетти calcionapoli1926.it билан суҳбатда.
"Наполи" Италия чемпионатида 26 турдан кейин 68 очко билан пешқадамлик қилмоқда.