Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

Ушбу мавсумда ўзини кўрсатаётган 4 клуб

Баҳо:
+ | -

 2022/23 йилги мавсум кутилмаган ҳодисаларга бой бўлди. Бир нечта клублар барча умидларни оқламоқда ва ҳар қачонгидан ҳам ёрқинроқ ўйин намойиш этмоқда. Келинг, ажойиб мавсумни ўтказган тўртта жамоа билан қуйида танишиб чиқамиз.

"Ньюкасл"

2017 йилда "Ньюкасл" бир йилдан кейин яна Премер-лигага қайтди. Клуб спорт ва иқтисодий жиҳатдан катта ўсишни кўрсатди.

Араб сармоядорлари келганидан сўнг, клуб бир қатор асосий ўйинчилар билан шартнома имзолади ва бу мавсумда Премьер-лигада ижобий самара кўзга ташланмоқда.

"Ньюкасл" 10 учрашувда ғалаба қозонган, 11 та дуранг ва атиги 3 та ўйинда мағлуб бўлган, атиги 17 та гол ўтказиб юборган, бу лигадаги энг яхши кўрсаткич.

"Ньюкасл" ҳозирда турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда ва Европа Лигаси ва эҳтимол УЕФА Чемпионлар Лигаси саралаш йўлида.

"Наполи"

"Наполи" А Серияда ғалаба қозониш учун мутлақ фаворит. Жамоа энг яқин таъқибчидан 18 очко олдинда. Осимхен, Кваратсхелия, Зиелински ва Ангисса каби ўйинчилар "Наполи"ни А Сериянинг энг юқори поғонасига олиб чиққан ҳужумга бошчилик қилишди.

"Наполи" 1987 ва 1990 йилларда афсонавий Диего Марадона ўйнаган пайтда икки марта Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Ҳозирда неаполликлар Чемпионлар лигасида кураш олиб боришмоқда, 1/8 финалнинг биринчи ўйинидан сўнг улар "Айнтрахт"дан устунликка эга.

"Арсенал"

"Арсенал" мухлислари буни узоқ йиллардан бери кутишган: Лондон клуби ўзининг энг катта муваффақиятига 2000 йиллар бошида Арсен Венгер бошчилигида эришган. 2004 йилда Премер-лигада ғалаба қозонганидан бери, жамоа соврин юта олмай келяпти.

"Арсенал" ҳозирги бош мураббий Микел Артетага ишонди, сабр қилди ва деярли 20 йил ичида биринчи марта Премьер-лигада пойга фаворит бўлмоқда.

"Унион Берлин"

Кўпчилик уларнинг прогрессини сезмаган бўлиши мумкин, аммо Унион Берлин Бундеслигада сенсациядан бошқа ҳеч нарса яратмади. Жамоа айни дамда чемпионатда кучли тўртликдан жой олган.

2009 ва 2019 йиллар оралиғида Унион Берлин Бундеслиганинг иккинчи дивизионида ўйнаган. Бироқ, 2019 йилда у клуб тарихида биринчи марта юқори поғонага кўтарилган тарихий муваффақиятни амалга оширди.

2022 йилда Унион Берлин Европа лигасига йўлланма олди ва ҳозирда плей-оффда ўйнамоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:52, 12.03.2023.
Ўқилди: 4408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.