Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

U-20 Осиё кубоги: Жанубий Корея 3-1 Хитой. Ўйиндан кейин жамоа устозлари нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистонда ўтаётган 20 ёшгача бӯлган ёшлар ӯртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал, навбатдаги баҳслари ўтказилди. Унда Корея Республикаси ва Хитой терма жамоалари тўқнаш келди. 120 дақиқа давом этган баҳсда "Осиё йўлбарслари" рақибини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шунингдек, кореялик ёшлар 2023 йилнинг ёзида, Индонезияда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳам ташриф буюрадиган бўлди. Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа устозлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хитой Халқ Республикаси бош мураббийи Антонио Пучо Виценте мағлубиятдан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.

"Биз ўйинни олдиндан қийин бўлишини билардик. Бугунги рақиб турнирдаги энг кучли жамоалардан бири. Футболчиларим ўйинидан қонишиқиш ҳосил қилдим. Корея Ресбуликласи гуруҳ баҳсларида гол ўтказмаганди. Биз биринчи голни урдик ва бу биз учун катта устунлик берганди. Ҳисобни ушлаб қолиш қийин кечди. Пенальти бизга панд берди".

Бугун футболчиларингиз қанчалик босим остида эди?

"Ҳамма ўйин турлича. Шунга яраша рақибларга алоҳида ёндошув зарур. Бунинг учун ҳар бир ўйин орасида рақибларни кузатдик. Футболчилар жисмоний томонлама анча қийналди. Экстра бўлимлар жисмоний жиҳатдан мураккаб эди".

Сиз жароҳатлар сабабли алмаштирилшлар қилдингиз. Бу нарса футболчиларнинг руҳияти билан ҳам алоқадорми?

"Ҳар бир ўйинда алмаштирувларни амалга ошириш керак. Бусиз иложи йўқ. Майдоннинг қайси қисмида сусткашлик борлигига қараб захирадагилар танланди. Лекин бугун бизга асосан жароҳатлар ҳалақит қилди. Йигитлар сўнгги кучи қолгунига қадар курашдилар. Буни мен қадрлайман".

Футболчиларингиз ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

"Мен футболчилар ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Негаки, жамоадаги ҳар бир ўйинчи муҳим. Бугунги ўйин кўрсатиб бердики, биз тўғри йўлда кетяпмиз. Футболчиларимга бошларини юқорига кўтариб майдонни тарк этиши кераклигини айтдим. Улар билан фахрланаман. Шундай даражада давом этамиз".

 

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ғолиб жамоа устози Ким Йонг Жун ўз фикрлари билан бўлишди.

"Аввало, барча бизни қўллаб турганларга миннатдорчилик билдираман. Мухлислар ва мураббийлар штабининг ғалабада беқиёс хизматлари бор. Жаҳон чемпионатига чиқиш биз учун ўта муҳим эди. Бу ишни амалга оширдик ва ўйлайманки, халқимиз ишончини оқлай олдик".

Ғалаба кийиниш хонасида қандай нишонланди?

"Ҳамма жуда хурсанд. Биз учун бу натижа фақат бошланиши. Аммо хурсандчиликларимиз кўпга чўзилмайди. Чунки кейинги ўйин Ўзбекистонга қарши кечади. Бу ҳақида қаттиқ қайғуриш керак".

Голлар ҳақида нима дея оласиз?

"Голларнинг ҳаммаси ажойиб эди. Бу ўйин турнирдаги илк камбэк ғалаба эди. Бугунги натижа Корея тарихига муҳрланади. Мақсадимиз чемпионликка эришиш бўлиб қолаверади.
Футболчилар қўрқмасдан ўйнашди. Бу эса ҳар қандай жамоа учун ўта муҳим саналади".

Рақибга нисбатан кучли прессинг уюштириш стратегиянинг бир қисми эдими?

"Прессинг – рақибнинг кимлигига боғлиқ. Хитойликларнинг руҳий баққуват эканини биламан. Шунга яраша тайёргарлик олиб борган эдик. Жисмоний етук рақибга қарши босим бериб ўйнаш зарур. Акс ҳолда, ҳимояланишга тўғри келади. Энг яхши ҳимоя эса бу ҳужумдир".

Ўзбекистонга қарши ўйин футболчиларингизга руҳий босим берадими?


"Охирги ойларда улар билан биз учрашган эдик. Шу сабабдан икки жамоа ҳам бир бирини яхши билади. Руҳий ва жисмоний тайёргарлик билан Ўзбекистондек рақибни енгиб ўта оламиз деб ўйлайман. Аммо улар турнир мезбони ва кўплаб мухлислари қаршисида ҳаракат қилади. Биз, кўпроқ муҳит ва мухлислар босимига қарши тайёрланишимиз лозим".

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:01, 12.03.2023.
Ўқилди: 5108 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.