Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Хоккей. «Ҳумо» ярим финалдаги ҳисобни тенглаштирди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей плей-офф босқичининг ярим финалидан ўрин олган Қозоғистоннинг «Бейбарис» клубига қарши иккинчи ўйинни ўтказди.

Жамоамиз кеча бўлиб ўтган биринчи баҳсда мағлубиятга учрагани боис, бу сафар вазиятни ўнгламаса бўлмасди. Биринчи бўлимда Шингареев дарвозани ишғол қилганди, аммо Дорофеев пасни қўли билан бергани учун гол инобатга олинмади.

Иккинчи бўлимда хоккейчиларимиз ташаббусга эришган бўлсалар-да, ҳисобни очиш меҳмонларга насиб этди. Аммо тайм тугашига 3 дақиқа қолганида тошкентликлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, ҳатто олдинга ўтиб олишди. Ҳар икки голга Кириллов муаллифлик қилди (ушбу хоккейчи кеча ҳам "дубл"га эришганди).

Учинчи бўлимнинг 7-дақиқаси якунланаётганида Фишченко "Ҳумо"нинг учинчи голига муаллифлик қилди ва жамоасизнинг жиддий устунлигини таъминлади. Жамоамиз ушбу ғалабани ўйин охиригача сақлаб қолди. Ваҳоланки, "Бейбарис" баҳс сўнгида бир киши кўп бўлиб ўйнаганди.

Шу тариқа, серияда ҳисоб тенглашди. Рақиб майдонидаги кейинги 2та баҳс 16 ва 17 март кунларига белгиланган. Ярим финал баҳслари жамоалардан бири 4 та ғалабани қўлга киритгунга қадар давом этади.

Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Ярим финал, 2-ўйин
"ҲУМО" - "БЕЙБАРИС" - 3:1 (0:0, 2:1, 1:0).
Голлар:
0:1 Колесников (Иванов, Бурделёв), 28.02.
1:1 Кириллов (Чеботарёв, Дорофеев), 37.04.
2:1 Кириллов (Валеев), 39.35 - бол.
3:1 Фишченко, 46.50.
12.03.2023. Тошкент, «Ҳумо Арена», 5321 томошабин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:28, 13.03.2023.
Ўқилди: 10396 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.