Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

Умар Адҳамзода «Пахтакор» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» ҳимоячиси Умар Адҳамзода клуб матбуот хизматига  "Ўзбек классикоси" ҳақида ўзининг фиркларини билдириб ўтди.

— Умаржон, авваламбор кечаги учрашувдаги муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув сизда қандай таассурот қолдирди? 
— Раҳмат. Учрашувда ғалаба учун майдонга тушган эдик ва мақсадимизга эришдик. Кескин курашларга бой ва ёрқин тарзда ўтган ушбу учрашув жуда оғир кечди, деб ўйлайман. Асосийси, муҳим 3 очко қўлга киритилди.

— Жамоамиз учрашувда ўзининг энг яхши ўйинини ўтказдими ёки мухлислар бундан ҳам кучли "Нефтчи"ни кўришадими?
— Худо хоҳласа, бундан ҳам ёрқин ўйинларимиз ҳали олдинда ва мухлисларимизни албатта хурсанд қиламиз.

— Стадиондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?
— Атмосфера жуда ажойиб бўлди. Мухлисларга гап йўқ. Улар ғалабага лойиқ мухлислик қилишди. Стадионга ташриф буюрган барча  мухлисларимизга катта миннатдорчилик билдириб қоламан.

— Жамоамизга ва сизга ҳам кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз.
— Сизларга ҳам раҳмат.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 07:18, 13.03.2023.
Ўқилди: 2382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.