Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

U-20 Осиё кубоги. Ироқ пенальтилар сериясида Японияни енгиб, финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ярим финалида Ироқ ва Япония терма жамоалари 15 март, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Али Жасим ироқликларни олдинга олиб чиқди. Бунга японияликлар 82-дақиқада Такатора Эинаганинг голи билан жавоб қайтарди.

Асосий вақтнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 103-дақиқада Муҳаммад Жамил Ироқнинг иккинчи голини урди. Учрашув якунланиши арафасида Япония яна бир бор мувозанатни тиклади: Наоки Кумата боши билан дарвозани ишғол қилган ҳолда, мусобақадаги бешинчи голини урди.

Қўшимча бўлимда ҳам ғолиб номи аниқланмади ва жамоалари пенальтилар сериясида иштирок этди. Унда омад ироқликларга кулиб боқди — 5:3.

U-20 Осиё кубоги, ярим финал
15 март, чоршанба
Ироқ U-20 —Япония U-20 2:2
Пенальтилар серияси — 5:3
Голлар: 1:0 – 12 Жасим, 1:1 – 82 Эинага, 2:1 – 103 Жамил, 2:2 – 118 Кумата.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:06, 15.03.2023.
Ўқилди: 4114 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик