Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Чой Канг Хи: «Ўзбекистон кутганимдан кўра яхшироқ ўйнади»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Чой Канг Хи иштирок этди.

— Ўзбекистон терма жамоаси ўйинига қандай баҳо берасиз? Айниқса, унинг таркибида бир неча нафар етакчи футболчилар йўқлигида.
— Ўзбекистон ўйлаганимдан кўра яхшироқ ўйнади. Ўйин бошида гол ўтказиб юборганимиз бизга қўшимча қийинчилик туғдирди. Ўйин дуранг билан тугади. Бу ўйинга мос бўлди. Бугун Жепаров яхши ўйнади.

— Бугун нима сизни хафа қилди?
— Тезкор гол ўтказиб юбордик. Ҳар иккала жамоа мухлислар учун яхши ўйин кўрсатишди. Ўйин бошида ёмон ўйнадик ва ўйинни бериб қўйдик. Биз майдон марказида ташаббусни қўлга олмоқчи эдик, аммо ўйин бошидан майдон марказини Ўзбекистонга бериб қўйдик.

— Ли Кюнг Хони нима учун алмаштирдингиз? Шунингдек, Олимпия терма жамоасининг 2 нафар ўйинчилари ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Ли Кин Хо жароҳат олди. Уни мажбуран ўзгартирдик. Тактик жиҳатдан бундай ўзгариш қилиш ниятимиз йўқ эди. Лондонда қатнашган икки нафар футболчилар эса келажаги порлоқ футболчилар ҳисобланади. Бугунгидек ўйин атмосферасида улар бироз қийналишди. Шунинг учун ўйин бошида ўзларини бироз йўқотиб қўйишди.

— Бир неча нафар янги футболчилар билан Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинида ўзгариш сездингизми?
— Мен Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчиларига баҳо бера олмайман. Шуни айтиб ўтишим мумкинки, янги футболчилар ҳам ўзларининг яхши савияларини кўрсата олишди.

Ўзбекистоннинг 6-рақамли ҳужумкор ўйинчиси (Жасур Ҳасанов) қанот ҳимоячимизга муаммо яратди. Майдон ҳўллиги туфайли футболчимиз тез-тез йиқила бошлади. Ўзбекистоннинг марказий чизиғи кучли эканини кеча айтиб ўтгандим. Иккинчидан, мезбонлар ҳимояда зич ўйнагани ҳам бизга муаммо яратди. Бугун майдон хўл бўлгани ҳам бизга муаммо келтирди. Майдонга унчалик мослаша олмадик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:20, 11.09.2012.
Ўқилди: 6138 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.