Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Европа лигаси. Чорак финал қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси нимчорак финал босқичи ўйинлари якунига етиб, чорак финалга чиққан барча жамоалари номи аниқ бўлди. Энди навбат чорак финал, ярим финал ва финал учун қуръа ташлаш маросимига.

Қачон ва қаерда?
Қуръа ташлаш маросими 17 март, жума куни Тошкент вақти билан 17:00да УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади.

Иштирокчи-жамоалар
Европа лигасининг чорак финалига қуйидаги 8 жамоа чиқди:

"Юнион" (Бельгия)
"Байер" (Германия)
"Манчестер Юнайтед" (Англия)
"Рома" (Италия)
"Севилья" (Испания)
"Спортинг" (Португалия)
"Фейеноорд" (Нидерландия)
"Ювентус" (Италия)

Қуръа механизми
Қуръа "кўр-кўрона" тарзда ўтказилади. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бир мамлакат вакиллари ҳамда бир гуруҳда иштирок этган жамоалар ўзаро тўқнаш келишлари мумкин. Қуръада биринчи тортилган жамоа иккинчи клуб билан тўқнаш келади; учинчи жамоа тўртинчи жамоа билан ва ҳоказо. Қуръада биринчи тортилган клуб чорак финалнинг дастлабки ўйинини ўз майдонида ўтказади.

Ярим финал қуръаси
Мусобақанинг ярим финалига қуръа ташлаш маросими ҳам шу куннинг ўзида ўтказилади. Финалда эса номинал мезбонни аниқлаш учун қуръа ташланади.

Меҳмондаги гол қоидаси
Еврокубокларда меҳмондаги гол қоидаси мавсум-2021/22дан бошлаб бекор қилинган. Агар икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг бўлса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар тепилади.

Тақвим
Чорак финал ўйинлари 13 апрель ҳамда 20 апрель кунлари ўтказилади. Ярим финал эса 11 май ва 18 май саналарига белгиланган. Финал 31 май куни Будапештдаги "Пушкаш Арена"да бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:30, 17.03.2023.
Ўқилди: 8855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.