Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сўнгги марта АПЛнинг "катта олтилик" клублари қачон қуйи лигага тушиб кетган эди?

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг янги даврида фақатгина олтитагина клуб ўз иштирогини мунтазам олиб бормоқда. Улардан бештаси "кучли олтилик" сирасига киради. Қолган бири эса "Эвертон"дир. Улар ўтган 31 йилда ҳеч қачон қуйи лигага тушиб кетмаган. Масалан, "Эвертон" ҳозир оғир аҳволда ва кейинги мавсумдан Чемпионшипда ўйнаши мумкин. Аммо бу жамоа охирги марта йигирманчи асрнинг биринчи ярмида қуйи лигага кетган. Қуйида Англиянинг топ-клублари ва уларнинг элитани қачон тарк этгани ҳақида гаплашамиз.

"Арсенал"

Бу жамоа тарихи ҳақида кўп гаплар кезиб юради. Шулардан бири "Арсенал"нинг ҳеч қачон Англия элит лигасини тарк этмаганидир. Аслида бу гап унчалик ҳам тўғри эмас. Бу жамоа ҳам пастга тушиб кетиш азобини таътиб кўрган. Аммо бу воқеа узоқ ўтмиш маҳсулидир. 1913 йилнинг 12 апрелида "Дерби Каунти" билан баҳс, "Арсенал" учун мағлубият билан якунланади ва клуб қуйи лигага йўл олади.

"Ливерпуль"

"Эвертон"нинг шаҳардаги энг йирик рақиби бўлган "Ливерпуль" сўнгги марта 1953-54 йилги мавсумда қуйи поғоналарга тушиб кетган. Бу воқеа клуб Англия кубоги финалига етиб боришдан 4 йил кейин юз беради. Афсуски, "мерсисайдликлар"нинг олий лигага қайтиши учун 8 йил вақт керак бўлди. Шундан кейин бу жамоа ҳеч ҳам пастки ўринларда юргани йўқ.

"Манчестер Юнайтед"

"МЮ" 1975-76 йилги мавсумдан бери юқори лигада ҳаракат қилади. Аммо ўша мавсумдан бир йил олдин бу жамоа ҳам қуйи мусобақага тушиб чиққанди. Аммо бу давр унчалик ҳам кўп давом этмайди. Афсонавий клуб дарров ўз қаддини ростлаб олади.

"Тоттенхэм"

"Шпорлар"нинг бу борадаги охирги муваффақиятсизлиги 1977 йилга тўғри келади. Бу клуб 1960 йилларда ўта юқори даражада ўйин намойиш этган. "МЮ" сингари "Тоттенхэм" ҳам иккинчи лигада кўп қолмайди ва бир мавсумдан кейин яна ўз жойига қайтади ва ҳозиргача бирдек мусобақа қатнашчиси бўлиб келмоқда. Лондон клуби 90 йилларда ҳам анча мураккаб даврларни бошдан ўтказди.

"Челси"

"Челси" 1988 йилда "Мидлсбро"га қарши Юқори лигада қолиш баҳсида қатнашади. Аммо мағлубиятга учрайди. Шу сабабли "аристократлар" қуйига равон бўлишга мажбур бўлган. Бошқа гранд клублари сингари "Челси" ҳам бир мавсум ичида яна қайтади. Клуб 2003 йилда, Роман Абрамович жамоани сотиб олганидан кейин, янги даврни бошлайди.

"Манчестер Сити"

Манчестернинг кўк томонидаги жамоа АПЛ даврида (31 йил ичида) 2 марта қуйи лига сари тушиб кетганди. Биринчи бор бу воқеа 1996 йилда юз бериб, "Ливерпуль" билан ўйиндан кейин ўз тасдиғини топади. Иккинчи бор эса 2000-2001 йилги мавсумда "шаҳарликлар"нинг бошига яна шу кун тушиб, биратўла Учинчи дивизионга йўл олади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 13:47, 17.03.2023.
Ўқилди: 3797 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик