Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ЖЧ-2014. Жанубий Америкада вазият чигаллашиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Тошкент вақти билан бугун Жанубий Америкада ҳам жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари бўлиб ўтди. Қизиқ томони, ўтказилган тўртта учрашувда ҳам кутилмаган натижалар қайд этилди.

Пешқадам Аргентина терма жамоаси Перу меҳмони бўлиб фақат бир очко билан ортга қайтадиган бўлди. Самбранонинг голига Игуаин жавоб берди. Натижада Аргентина терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 14тага етди.

Сўнгги икки турнинг ҳақиқий қаҳрамон жамоаси деб бемалол Колумбия терма жамоасини айтиш мумкин. Ўтган турда ўз уйида Уругвайни янчиб ташлаган Фалькао жамоадошлари бу сафар тўрт кун муққадам пешқадам бўлиб турган Чили терма жамоасини меҳмонда ишончли тарзда мағлуб этди. Гарчи биринчи бўлимда жамоа имкониятни бой берган эсада, иккинчи бўлимда учта, жумладан Фалькао бир бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ғалабадан кейин Колумбия терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 13тага етди ва улар Эквадорга етиб олишди. Фақат ўзаро ўйин натижасига (1:0, Эквадор ғалаба қозонган) кўра эквадорликлар иккинчи, Колумбия терма жамоаси эса учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эквадор терма жамоасининг очко қўлга киритишини муваффақиятга йўйиш мумкин. Уругвай терма жамоаси уйига сафар уюштирган жамоа 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди ва энг асосийси шу биргина очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Уругвай терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони эса 12тага етди. Улар Чили билан биргаликда 4-5 ўринларни бўлиб туришибди.

Парагвай терма жамоаси эса амалда мундиал йўлланмасини бой берди, шекилли. Ҳар холда минтақанинг бир вақтларидаги ҳақиқий аутсайдери Венесуэла терма жамоасига ўз уйида имкониятни бой бериб, сўнгги ўриндан қимирламасликни маъқул кўрмоқда. Парагвайликлар ҳисобида етти учрашувдан кейин бор-йўғи 4 очко жамғаришган.

Бир сўз билан айтганда минтақада кураш жуда қизғин тус олди. Йўлланма учун ажратилган кучли бешлик бироз бўлсада, ажралиб чиқа олди. Ҳозирча уларга 8 учрашувда 11 очко тўплаган Венесуэла ҳам қўшилгиси келиб турибди. Бироқ юқоридаги бешликнинг биттадан кам учрашув ўтказиб ҳам Венесуэладан кўпроқ очко жамғарганини ҳисобга олсак, бу осон бўлмаслиги тайин. Ушбу саралаш ўйинлари эндигина ўз экваторига етиб келмоқда. Ҳали олдинда жамоалар ўтказадиган 9тадан ўйин бор. Барчасига шунда ойдинлик киритилади. Тўртта тўғридан-тўғри йўлланма киники-ю, Осиёдан рақиб излайдиган бешинчи жамоа қайсилиги.
Натижалар билан танишинг:

ПЕРУ – АРГЕНТИНА 1:1 (1:1)
Голлар: Самбрано (22) – Игуаин (37).

Перу: Фернандес Вальверде, Рамирес (Герреро, 87), Самбрано, А. Родригес, Лобатон (Балльон, 46), Крусадо, Адвинкула, Йотун, Фарфан, Писарро, Каррильо (Уртадо, 77).
Аргентина: Ромеро, Фернандес, Кампаньяро, Гарай, Рохо, Маскерано, Гаго (П. Гуиназу, 61), Ди Мария (М. Родригес, 90), Месси, Игуаин, Лавесси (Энцо Перес, 74).

ЧИЛИ – КОЛУМБИЯ 1:3 (1:0)
Голлар: Фернандес (42) – Х. Родригес (59), Фалькао (74), Гутьеррес (77).

Чили: Клаудио Браво, Меня, M. Гонсалес, Хара, Медель, Исла (Хуниор Фернандес, 67), Диас, Видаль, Фернандес, Санчес (Пинилья, 82), Суасо (Пинто, 71).
Колумбия: Оспина, Переа, Армеро, Йепес (Куадрадо, 46), Э. Валенсия, Агиляр, Торрес (Рамирес, 69), Суньига, Х. Родригес (К. Санчес, 81), Гутьеррес, Фалькао.
Четлатишлар: Медель (36) – Агиляр (84).

УРУГВАЙ – ЭКВАДОР 1:1 (0:1)

Голлар: Кавани (67) – Кайседо (8, пенальти).

Уругвай: Муслера, Лугано, А. Перейра (А. Гонсалес, 46), Годин, М.Перейра, Аревало (Гаргано, 46), Перес (К. Родригес, 59), Г. Рамирес, Форлан, Суарес, Кавани.
Эквадор: Домингес, Х. Паредес, В. Айови, Эрасо, Кампос, Саритама (Ибарра, 84), Кастильо, Минда, Валенсия, Бенитес (Ачильер, 90), Кайседо (Х. Айови, 58).
Четлатиш: Валенсия (90, Эквадор).

ПАРАГВАЙ – ВЕНЕСУЭЛА 0:2 (0:1)
Голлар: Рондон (45, 68).

Парагвай: Вильяр, Алькарас (Айяла, 70), да Сильва, Верон, Бонет, Риверос, Самудио (Эстигаррибиа, 41), Фаббро, В. Касерес (Дос Сантос, 65), Кардосо, Вальдес.
Венесуэла: Дани Эрнандес, Вискаррондо, Туньес, Гонсалес, Росалес, Лусена, Гонсалес (Эдгар Перес, 80), Сейхас (Флорес, 87), Аранго, Рондон, Мартинес (Рондон, 74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:44, 12.09.2012.
Ўқилди: 7054 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.