"Манчестер Юнайтед" "Порту" ярим ҳимоячиси Марко Груични сотиб олиш учун сўров юборди.
Груич 2016 йилдан 2020 йилгача "Ливерпул"га тегишли бўлган, аммо "мерсисайдликлар" сафига ўта олмаган ва англиялик футболчи фаолиятининг катта қисмини ижарада ўтказган.
Сербиянинг Telegraf нашрига кўра, Марко "Манчестер Юнайтед"га ўтиш орқали Премьер-лигада иккинчи имкониятга эга бўлиши мумкин.
Груич 2020 йилда "Порту" томонидан "Ливерпул"дан 10 миллион фунтга сотиб олинганди. 26 ёшли сербиялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.