"Тоттенхэм" ҳимоячиси Педро Порро Антонио Конте билан боғлиқ вазият унинг "шпорлар" жамоасидаги келажагига таъсир қилмаслигини айтди.
"Менинг узоқ муддатли режам ўзгармади, мен "Тоттенхэм"да ўйнашни хоҳлайман. Мен афсусланмайман ва ўзимни бахтли ҳис қиламан. Менга бир оз вақт беринг ва сиз ҳамма нарсани кўрасиз", - деди Порро.
Порро айни дамда "Тоттенхэм"да ижара асосида ўйнамоқда. Футболчига бўлган ҳуқуқлар Лиссабоннинг "Спортинг"ига тегишли, аммо "шпорлар" мавсум охирида испанияликни сотиб олиши мумкин.