"Арсенал" ярим ҳимоячиси Амит Смит-Роу ўйин амалиёти камлигидан шикоят қилди. Жорий мавсумда инглиз футболчиси Премьер-лига чемпионлиги учун курашаётган жамоа таркибида майдонга камроқ тушди.
"Мен имкон қадар кўпроқ ўйнашни хоҳлайман, менинг жамоам жуда яхши ишламоқда, мен ушбу ўзига хос воқеанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман. Мураббийга керак бўлган пайтда тайёр бўлишим керак. Иложи борича ишлашга ҳаракат қиламан", - деди Смит-Роу.
Смит-Роу ўтган мавсумда лигада ўнта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Ҳозир ярим ҳимоячи Премьер-лигада атиги саккизта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.