Кеча Қозоғистон Премьер-лигасида 22-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу тур легионерларимиз учун омадли келди. Айниқса, Александр Гейнрих учун.
"Актобе" ўз майдонида мусобақа аутсайдери "Окжетпес"ни қабул қилди. Аммо меҳмонлар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очиб, ўйинда интригани юзага келтиришди. Учрашувнинг кейинги дақиқалари эса голлар шоусига айланиб кетди. 5:2 ҳисоби билан якунланган ўйинда Александр Гейнрих 2та гол уришга муваффақ бўлди. У жамоасининг иккинчи (32-дақиқа) ва тўртинчи (77-дақиқа) голларига муаллифлик қилди. Сашанинг ўзи эса иккинчи голидан сўнг дарҳол алмаштирилди. Шу кунгача Премьер-лигада 1та гол урган Гейнрих, ушбу "дубл"дан кейин голлари сонини 3тага етказиб олди.
Ушбу ўйинда Марат Бикмаев ва Темур Кападзе ҳам асосий таркибда майдонга тушишди. Улар 90 дақиқа давомида тўп суришди.
«Актобе» — «Окжетпес» 5:2 (3:1)
Голлар: Григорута 1 (0:1), Мартинович 5 автогол (1:1), Гейнрих 32 (2:1), Лисенков 41 (3:1), Гейнрих 77 (4:1), Смаков 79 (5:1), Головешкин 84 (5:2)
«Актобе»: Сидельников, Бадло, Смаков (к), Байер (Климавичус 55), Кенжисариев, Лисенков, Логвиненко (Хайруллин 54), Ковальчук, Гейнрих (Землянухин 78), Бикмаев, Кападзе
«Окжетпес»: Абжанов, Михайлюк (к), Чудинов, Чучман, Мендизов, Досмагамбетов, Аманов, Мартинович, Григорута (Чагелешвили 60), Пикалкин, Кенбаев (Головешкин 72)
15 сентябрь. Актобе. «Марказий». 7000 томошабин