Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Африкадаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U23 терма жамоаси ҳақида ҳам шунга ўхшаш фикр билдириш мумкин. Кападзе жамоаси Марокашда Африка қитъаси термаларига қарши 3 та ўйин ўтказди.

Ўзбекистон - Того - 5:3
Ўзбекистон - Кот д’Ивуар - 0:0
Ўзбекистон - Марокаш - 0:3

Умуман олганда, Осиё қитъаси термалари иштирокидаги мусобақа турган бир вақтда Африка терма жамоаларининг афзал билингани яхши бўлди. Биз Осиёда ким қандай эканлигини ёддан биламиз, Африка ва умуман нотаниш рақиблар эса ғоятда зарур. Олимпиячилар ўзларига маълум бўлмаган ва ўйингача кучига қандай баҳо бериш мумкинлигини билмаганлари рақибларга қарши ўйнаб кўришлари муҳим.

Афсуски, сўнгги икки беллашув тунги 2 дан кейин старт олди. Бизнинг футболчилар одатда бу вақтда ухлаётган бўлади. Бу нафақат Марокашдаги ўйинларда муаммо туғдиради, балки олимпиячилар Тошкентга қайтганидан кейин яна бир муаммо қаршисидан чиқади. Шунчаки Рамазон ойи давом этаётганидан келиб чиқиб, ташкилотчилар шунга жазм этишди.

Марокашнинг биздан бир бош устун эканлигини олдиндан билардик. Ким учундир 0:3 кутилмаган бўлса, демак бу одам Марокаш футболининг бугунги ҳолати ҳақида яхши тасаввурга эга эмас. Марокаш ва Испанияни бир неча ўн километргина ажратиб туради, шунинг ўзиёқ улар кимга қараб интилаётганидан дарак бериши мумкин. Того ва Кот-д’Ивуар билан ўйинларга эса кўп хулосаларга сабаб бўлди.

Того билан 2 та муаммо аниқ кўринди. Биринчисида номаълум рақибга қарши ўйинни бошлаб олишда муаммо юзага келди. Кейин эса термамиз 5 та гол урганидан кейин муаммо бошланди. Кападзе ён дафтарига буни битиб қўйгани аниқ.

Ивуар биз билан ўйиннинг бир таймини бир киши кам бўлиб ўтказди ва дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолди. Суперлига ва У21 чемпионатининг дастлабки уч турида эса Кападзе футболчилари кўп бор майдондан четлатилди. Демак, мураббий енгиб ўтиши ва тайёрланиши керак бўлган яна бир мавзу бор.

Шуларни инобатга олсак, Марокашдаги йиғин фойдали бўлди.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 20:40, 28.03.2023.
Ўқилди: 2604 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик