Кириш Регистрация

"Барселона" ёзда жамоага келиб қўшиладиган учинчи трансферни ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг "Атлетик" клуби марказий ҳимоячиси Иниго Мартинес янги мавсумдан бошлаб "Барселона" таркибида ҳаракат қилади.

Томонлар келишувнинг барча шартлари бўйича тўлиқ келишиб олдилар. 31 ёшли футболчи эркин агент сифатида Каталония клубига ўтади, чунки унинг "Атлетик" билан шартномаси июнь ойида тугайди. Таниқли инсайдер Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, Мартинес агар рўйхатдан ўтишда муаммолар юзага келса, бошқа клубга ижарага берилиши шарти билан "Барселона" билан шартнома имзолашга рози бўлган. Шу билан бирга, марказий ҳимоячига келишилган маошнинг сақланиши кафолатланади.

Иньиго Мартинес 2018 йилдан буён "Атлетик" сафида тўп сурмоқда ва жамоа сафида 173 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Аввалроқ каталонияликлар Илкай Гюндоган билан келишувга эришгани, шунингдек, Лионель Месси ҳам "кўк-анорранглилар" таклиф қилган молиявий шартларга рози бўлиши ҳақида хабарлар чиққан эди.

Киритилди: 06:10, 29.03.2023.
Ўқилди: 7487 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.