Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес Европа чемпионати – 2024 саралаши доирасидаги Шотландияга қарши сафар учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.“Қизил фурия” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Шотландлар шундай ўйнашадики... Бу қандайдир бемаънилик ва вақтни беҳуда сарфлаш эди. Улар бизни доимо ғазаблантирдилар ва кейин майдонга йиқилдилар. Буни футбол деб аташ қийин", - деди Родри Viaplay билан суҳбатда.
Шотландия 6 очко жамғариб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Испания уч очко билан иккинчи ўринда бормоқда.