"Мен бахтлиман ва "Реал Мадрид"да қолишни истайман. Мен умримнинг охиригача Мадридда қолишимни бир неча бор айтганман”, - бу ибора Карло Анчелоттига тегишли. Ҳеч кимга сир эмаски, Бразилия федерацияси Анчелоттини жамоага олиб келмоқчи. Бу мантиқан тўғри, чунки Карло юлдузларни қандай бошқаришни билади ва жаҳон чемпионлигини терма жамоага қайтариш учун идеал номзоддек кўринади. Қуйида мураккаб ҳикоянинг асосий тафсилотлари келтирилган.
Marca ва The Athletic ўз материалларида Анчелотти билан боғлиқ вазият ҳақида инсайдерларни чоп этишди. Баъзи жойларда улар бир-бирига зид келади, аммо нашрларнинг ваколатларини ҳисобга олган ҳолда, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам эътиборга лойиқдир.
"Реал Мадрид"нинг позицияси ҳали аниқланмаган. Клуб Анчелотти келажаги борасида бир қарорга келмаган, Бразилия федерацияси эса Мадриднинг якуний қарорини кутмоқда. Мураббийнинг ўзи аллақачон устуворликларни белгилаб қўйган: у қолишни истайди, аммо "Реал" билан хайрлашса, у Бразилияни фаолиятини давом эттириш ва кейин тугатиш учун идеал жой деб билади.
Шу билан бирга, Анчелотти "Реал Мадрид"нинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. У клуб раҳбарияти билан Мадриднинг келажаги ҳақидаги мунозараларда қатнашади, катта ўзгаришларни талаб қилмайди ва ҳеч қандай ҳолатда бошлиқларга босим ўтказмоқчи эмас. "Реал Мадрид" Анчелоттининг содиқлигини қадрлайди, аммо унинг келажаги Чемпионлар лигасидаги ўйинига боғлиқ. Клуб Испания Суперкубогида "Барселона"дан аламли мағлубият ва чемпионатда каталонияликлардан ортда қолаётгани фонида мураббийни шубҳа остига қўя бошлади. Агар мадридликлар қайта тикланса ва Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи марта ғолиб чиқса, Анчелотти билан 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган шартнома ҳатто узайтирилиши ҳам мумкин.
Бразилияликлар Анчелоттига умид қилишмоқда. Ва ҳатто иккита афсонани у билан келишишга ундади.
Айнан шу ерда журналистларнинг маълумотлари турлича. Marca нашрининг ёзишича, Анчелотти бразилияликларнинг асосий, аммо ягона мақсади эмас. Дастлаб федерация Пеп Гвардиолани кўриб чиқди, бироқ испаниялик аниқ жавоб берди. Энди муқобил вариантлар рўйхатига Жозе Моурино ва Хорхе Жезус киради.
The Athletic эса Анчелотти Бразилия учун биринчи навбатда мақсад эканлигини таъкидламоқда. Ва ҳаттоки, федерациядаги аноним манбадан иқтибос келтиради: “Бизнинг мақсадимиз - Анчелотти. Бу фақат у ҳақида, бошқа исмлар кўринмайди. Аммо Карлонинг тайинланиши амалга ошмаса, биз мураббийни Бразилиядан қидирамиз”.
Ҳозирча бразилияликлар ва Анчелотти ўртасида расмий музокаралар бўлмаган, шунинг учун Карло унга қизиқиш ҳақида Роналдо ва Какадан билиб олди. Икки афсона Анчелоттига федерация ниятидан хабар беришди ва мураббийнинг бу борадаги фикрини билишмоқчи бўлган.
Бразилия федерациясида нима дейишяпти
Федерация президенти Эдналдо Родригес Reuters агентлигига интервю берди: “Келинг, ҳаммасини вақт ҳал қилсин. Футболчилар Карлони ҳурмат қилишади. Нафақат Роналдо ёки Винисиус, унинг қўл остида ўйнаганларнинг ҳаммаси. Анчелоттининг ҳалоллиги, меҳнати ва барқарорлигига қойил қоламан. Унга футболчилар билан ишлашни ўргатиш керак эмас. Бу аллақачон кўплаб ютуқларга эришган топ мураббийдир.
Анчелотти нафақат футболчилар, балки мухлисларнинг ҳам севимлиси. Бразилиянинг қаерига бормайин, қайси стадионда бўлмасин, мендан биринчи бўлиб шу ҳақида сўрашади. Мухлислар Анчелотти ҳақида илиқлик ва унинг фаолияти давомидаги намунали ишларини эътироф этишади.
Биз Анчелоттини таклиф қилиш масаласига хушмуомалалик ва амалдаги шартномаларга ҳурмат билан ёндашамиз. Нима бўлганда ҳам, биз барча мураббий ва клубларнинг меҳнатини ҳурмат қиламиз ва шунчаки босим ўтказиб, керакли мутахассисни олиб кетишга ҳаракат қилиш ҳурматсизлик эканлигини тушунамиз. Шунинг учун сабрли бўлишга ва музокаралар учун қулай вақтни кутишга тайёрмиз. Ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмади, лекин биз ҳақиқатан ҳам шу йўналишни қидирмоқдамиз, тушундингизми? Бизга футболчилар ҳурмат қиладиган мураббий керак”, дейилади федерация баённомасида.