«Марсель» ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи январь ойидаги трансфер ойнасида танлаган қарори ҳақида гапирди.
Англиянинг «Астон Вилла» клуби 23 ёшли франциялик футболчига асосий даъвогар ҳисобланган, аммо трансфер ҳеч қачон амалга ошмаган.
«Қишда менга таклифлар бўлган эди, лекин мен бу ерда мавсумни якунлашни афзал кўрганим учун кетмасликка қарор қилдим.
Энди бор этиборимни тўлиқ «Марсел»нинг қолган ўйинларига, олдимизга қўйган вазифаларни бажаришга қаратаман.
Ёзга келсак, мен ҳеч нарса дея олмайман, биз буни клуб билан муҳокама қиламиз. Албатта, мен доим ўсишни хоҳлайман, лекин менга «Марсель» жуда ёқади», - дея Гендузининг сўзларидан иқтибос келтиради Calciomercato нашри.