Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Умид қиламанки, "Арсенал" Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритади. Лекин, шу билан бирга, менга "Манчестер Сити" "канонирлар"дан ўзиб кета оладигандек туюлади. Интрига давом этмоқда. "Арсенал" жиддий босим туфайли пешқадамликни бой бериши мумкин. Ҳозирр мен улар бутун мавсум давомида қилган ишини қила оладими, деб ўйлаяпман" - деди Руни CNN телеканалига.
28 ўйиндан сўнг "Арсенал" 69 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Лондон клуби "Манчестер Сити"дан 8 очко олдинда.