Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Роналдунинг камёб "тойчоғи" ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -

 Куни кеча Криштиану Роналду Мадридда ҳашаматли Bugatti машинасида кўриниш бергани ҳақида хабар берган эдик. Гап у деярли 3 миллион еврога буюртма бериш учун сотиб олган Чирон модели ҳақида эмас. Бу сафар Криш ноёб автомобиль - Bugatti Centodieci'да пайдо бўлди.

1600 от кучига эга икки ўриндиқли автомобиль тахминан 9 миллион евро туради. Ва унинг ўзига хослиги шундаки, бундай машиналарнинг атиги 10 нусхаси ишлаб чиқарилган.

Centodieci гиперкарининг номи итальянчадан "бир юз ўн" деб таржима қилинган. Янги машина 90 йиллардаги афсонавий Бугатти 110 га ишорадир. Кейин у бренд асосчиси Этторе Бугаттининг 110 йиллиги шарафига чиқарилди.

Автомобилнинг нафис дизайни аэродинамика ва эстетиканинг мукаммал уйғунлигидир. Centodieci шунингдек, мураккаб углерод толали корпус ва ёрқин ЛEД фараларига эга. Бу муҳандислик мўъжизаси атиги 2,4 сонияда 0 дан 100 км/соатгача тезлашади ва максимал тезлиги 380 км/соатни ташкил қилади.

Centodieci Франциянинг Молшеим шаҳридаги Bugatti заводида қўлда йиғилган ва мижозларга етказиб бериш 2022 йил июнь ойида бошланган. Роналдуга охирги Centodieci ўтган йилнинг охирида етказиб берилди.

Corriere della Sera нашрига кўра, Роналду 2021 йил октябрь ойида ноёб Бугатти сотиб олган, бироқ кейин машина етказиб берилишини кутган. Янги машина бошқа  Bugatti, Lamborghini, Porshe, Ferrari ва Rolls-Royce автомобилларини ўз ичига олган Криштиану паркига қўшилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:53, 31.03.2023.
Ўқилди: 5093 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.