Кириш Регистрация

ЎзПФЛ лицензиялаш жараёнини янги босқичга олиб чиқди

Баҳо:
+ | -

ОФК назорати остида ўтказиладиган клубларни лицензиялаш жараёни ўзининг ҳал қилувчи босқичига кирди.

Биласизки, футбол клуби 5 та мезон бўйича зарур ҳужжатларни AFC CLAS платформасига юклайди. Осиё клублари мусобақалари куз-баҳорга ўзгаргач, лицензиялаш муддатлари ҳам табиий равишда ўзгарди. Клубларимиз январь, февраль ва март ойларида спорт, инфратузилма, ишчи-ходим, ҳуқуқий мезон бўйича ҳужжатлар тўпламини тақдим этди. Олдинда фақат молиявий мезон сифатида аудиторлик ҳисоботлари ва бухгалтерлик ҳужжатларини топшириш қолмоқда.

Лига саъй-ҳаракатлари эвазига бу йил қатор кўрсаткичларга эришилди. Жумладан:

— Ўзбекистоннинг 25 та клуби ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этмоқда, бу биз учун рекорд кўрсаткич;

— фақатгина Япония ва Ўзбекистон учта дивизион клубларини лицензиялашга жалб қилган.

2020 йил Лига илк марта Про лига қатнашчиларини лицензиялаш жараёнига қўшганди, бу йилдан бошлаб илк бора Биринчи лига клублари ҳам унда иштирок этади: «Дўстлик Тошкент», «Янгиер», «Зомин».

Узоқ йиллар давомида ўзбек клублари учун жиддий муаммо бўлиб келган жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар дипломи масаласида яхши ўзгаришлар бор. Лига 2020 йилдан бошлаб мунтазам равишда Фитнесс мураббийлик ўқув курслари ташкил этишга чақириб келди ва 2022 йилда ўзбекистонлик жисмоний тайёргарлик мураббийлари учун AFC Fitness Level ўқув курслари ташкил қилинди. Энди аксар клубларимизда тегишли мутахассислик лицензиялари мавжуд мураббийлар бор.

Маълумот учун, июнь ойи сўнгида ОФК лицензиясига эга чиққан клублар номи расман маълум бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:15, 01.04.2023.
Ўқилди: 1403 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.