Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Арсенал"нинг 2022-23 йилги натижаларини "Енгилмаслар"(2003-04) мавсумига таққослаймиз!

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бу мавсумда ўзига хос натижа қайд этмоқда. Бир пайтлар бутун бир мавсумни мағлубиятларсиз тугатган жамоа, жорий йилда ҳам муваффақиятли қадамлар ташламоқда. Айтиш мумкинки, "Арсенал"нинг айни дамдаги даражаси, ўша, "Енгилмаслар"дан кам жойи йўқ. 2003-2004 йилги мавсумда Арсен Венгер шогирдлари 29 та турдан кейин 73 очко тўплаган эди. Ўша жамоа 38 та турнинг чорак қисмида дуранг қайд этиб, қолганида ғалаба қозонган. Эски "Арсенал" март ўртасида Сэм Эллердайс бошчилигидаги "Вест Бром"ни қийинчилик билан мағлуб этиб, етакчиликни сақлаб қолади.

Масалан, бу мавсумда Микель Артета шогирдлари ўша афсонавий жамоадан атиги бир очко кам тўплаган холос. Тўғри, ҳозирги "Арсенал" аллақачон уч марта, "МЮ", "Манчестер Сити" ва "Эвертон"га мағлуб бўлди. Аммо, шу билан биргаликда буниси, Венгер жамоасига қараганда камроқ дуранг қайд этди ва мавсумнинг айни қисмига қадар улардан кўпроқ баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олди. Яна бир статистика бор: "Арсенал"нинг ҳозирги таркиби, Тьерри Анри ва шериклари 29 турдан кейин қайд этган голлардан кўра 13 та кўп гол урди. Бироқ, ўтказиб юборилган голлар сони 8 тага кўпроқ.

2003-04 йилги мавсумнинг баҳорида "Арсенал" тўққизта ғалабали серияни қайд этади. Бу тарафдан Артета жамоаси ўз ўтмишдошларига жуда ҳам ўхшаб кетади. Кечаги "Лидс"га қарши баҳс жамоанинг кетма-кет еттинчи ғалабаси бўлди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳозирги "Арсенал"да Венгер жамоаси мағлубиятсиз мавсумда қайд этган 90 очко ва 68.4 фоизлик ғалаба кўрсаткичини янгилаш имкони бор. Афсуски, бу чемпионлик учун етарли бўлмаслиги мумкин. Негаки, "Арсенал"нинг айни дамдаги таъқибчиси "Манчестер Сити", ўтган охирги 5 та мавсумнинг 4 тасида 90 очкодан кўп тўплаган ва уларнинг ҳар бирида чемпионликка эришган. Ҳозир ҳам "шаҳарликлар" Лондон жамоаси ортидан қолмаяпти.

Микель Артета ўша афсонавий мавсумдан етти йил ўтиб "Арсенал"га келади. Шунга қарамай, у Арсен Венгер таълимини олишга эришади. Айни дамда у Гвардиола ва Венгер қўлланмаларидан моҳирона фойдаланиб келмоқда. Қуйида Венгернинг мағлубиятсиз мавсуми ва ҳозирги "Арсенал"нинг 29 турдан кейин қандай натижага эришганини таққослаб кўрамиз.

2022-23 йилги "Арсенал":

Ўйинлар: 29 та
Очколар: 72
Ғалабалар: 23 та
Дуранглар: 3 та
Мағлубиятлар: 3 та
Голлар: 70 та
Ўтказилган голлар: 27 та
Ўртача урилган голлар: 2.41 та
Ўртача ўтказилган голлар: 0.93
Ўртача очко олиш: 2.48
Ғалаба кўрсаткичи: 79.3 %
Мағлубият кўрсаткичи: 10.3 %

2003-04 йилги "Арсенал":

Ўйинлар: 29 та
Очколар: 73
Ғалабалар: 22 та
Дуранглар: 7 та
Мағлубиятлар: 0 та
Голлар: 57 та
Ўтказилган голлар: 19 та
Ўртача урилган голлар: 1.96
Ўртача ўтказилган голлар: 0.65
Ўртача очко олиш: 2.5
Ғалаба кўрсаткичи: 75 %
Мағлубият кўрсаткичи: 0%

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 17:00, 02.04.2023.
Ўқилди: 2238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик