Карим Бензема етти дақиқа ичида хет-трик қайд этди.
Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 27-турида “Вальядолид”ни мағлуб этмоқда (4:0, биринчи бўлим).
35 ёшли франциялик футболчи 29 ва 32-дақиқаларда Винисиус Жуниорнинг, 36-да Родригонинг узатмаларидан кейин гол урди.
Бензема бу мавсумда Ла Лиганинг 17та ўйинида 14та гол урди. “Барселона” футболчиси Роберт Левандовски ҳисобида 17 та гол бор.