Қишки трансфер ойнасида “Челси” таркибни кучайтириш учун тахминан 330 миллион евро сарфлади. Афтидан, “кўклар” ёзда янги келадиган футболчиларга пул сарфлашни режалаштирган.
Football Insider хабарига кўра, лондонликлар "Барселона" вингери Рафиньяни жиддий кузатишмоқда.
"Челси" Рафиньяга "Лидс"да ўйнаганидаёқ қизиқиш билдирган, аммо кейин бразилиялик футболчи "Барселона"ни танлаган. Миш-мишларга кўра, 26 ёшли вингер келаси ёзда Англияга қайтиши мумкин.
Тransfermarkt портали мутахассислари Рафиньяни 50 миллион еврога баҳоламоқда. 2022/2023 йилги мавсумда бразилиялик футболчи 38 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.