Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (11-1, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини Габриэль Росадога (26-16-1, 15 КО) қарши ўтказади. Бу ҳақда Boxeadores хабар қилмоқда.
Мелиқўзиев ва Росадо ўртасидаги реванш жанги 22 апрель куни Лас Вегасдаги (АҚШ) бокс оқшоми кардидан ўрин олади. Бу оқшомнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида WBA чемпиони Жервонта Дэвис (28-0, 26 КО) ва Райан Гарсия (23-0, 19 КО) ўртасида кечади.
Бектемир Мелиқўзиев 2021 йил 19 июнида Росадога қарши рингга чиқиб, беллашувнинг 8-раундида аянчли нокаутни қабул қилиб олганди.
Ўша жангдан кейин Росадо 3 бор рингга чиқиб, барчасида (Мунгиа, Шейн Мосли Junior ва Али Аҳмедовга) очколар эвазига мағлуб бўлди. Мелиқўзиев эса 4 та жангда ғалаба қозонди: Сергей Екимов, Девид Зегарра, Сладан Жанжанин ва Улисес Сиерра мағлуб этилган.